2023 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг тарихий жанг санъатини илмий ўрганиш ва намойиш қилиш орқали мамлакатнинг туристик салоҳияти оширилади. Бу жамоатчиликка муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихининг тарихий жанг санъатини илмий ўрганиш бўйича мутахассислардан иборат таркибда ишчи гуруҳи ташкил қилинади. Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди ҳарбий тематик лагерларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилади.
2023 йил июнь ойигача лагерларини ташкил қилиш ҳамда туристлар учун намойиш этиш чора-тадбирлари белгилаш режалаштирилган.
Топшириқ ижроси учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.
Изоҳ (0)