Ўзбекистонда 2023 йилда ёшларни профессионал таълим муассасаларида касбга ўқитиш кўлами кенгайтирилиб, таълим жозибадорлиги оширилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
Қайд этилишича, профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизими такомиллаштирилади. Бунда:
- коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш;
- техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказиш;
- хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар топшириқ ижроси учун масъул этиб белгиланди.
Изоҳ (0)