Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Прогнозларга кўра, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.
Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 2-5 даража илиққача, жанубда 7-9 даража илиққача кўтарилади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак сақланиб туради.
Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳудудларида 9—10 февраль кунлари кучли қор ёғиб ўтгани сабабли қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60-70 сантиметрга ошиб 150 сантиметрга етди. Бу меъёрдан деярли икки барабор кўп.
“Янги ёғган қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори”, — дея “Ўзгидромет” тоғли ҳудудларга борувчиларни огоҳ бўлишга чақирди.
Изоҳ (0)