Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов 9 февраль куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто билан учрашди.
Суҳбат давомида ТИВ ҳузуридаги Саноат паркларини ривожлантириш Миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистонда Венгрия компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ташкил этиш чораларини кўришга келишиб олинди.
Учрашувда томонлар кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро содиқлигини билдирдилар ва жорий йилнинг биринчи ярмида Будапешт шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ва бизнес форумни ўтказишга келишиб олди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳафтасига тўрттагача рейс ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. Венгрия OTP банкининг Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб келгани юқори баҳоланди.
Шунингдек, банк янги компанияларни жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш орқали фаолиятини кенгайтиришга қизиқаётгани таъкидланди.
Изоҳ (0)