Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи иккита ноқонуний ерости йўли топилди.
Хабарга кўра, туннел 3 ва 9 февраль кунлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган. Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ерости йўли топилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)