Дониёр Mирaзимов Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Дониёр Mирaзимов тайинловга қадар 2020 йилдан бери 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Тиббиёт фанлари номзоди Дониёр Mиразимов профессионал фаолиятини айнан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Шундан кейин ушбу муассасада шифокор-нейрохирург, бош шифокор бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, у Соғлиқни сақлаш вазирлигида бош бошқарма бошлиғи, Вазирлар Маҳкамасида шўба мудири каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)