Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

“Ўзгидромет” 8 февраль, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 15-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, баъзи жойларда 17-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, баъзи жойларда 20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 9—10 февралда Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон кириб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?