• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)

    6 февраль куни дунё аҳлининг диққат - эътибори Туркияда содир бўлган кучли ер силкинишига қаратилди. Мамлакатнинг қатор шаҳарларини вайрон қилган зилзилада, охирги маълумотларга кўра, — 3 419 киши ҳалок бўлди, салкам 20 534 киши жароҳатланди.

    Фото: Telegram 

    7,4 магнитудали ер силкиниши таъсирида бир неча шаҳарларда 6 мингтага яқин бинолар бутунлай вайрон бўлди. Вайроналар остидан жами 8 000 нафардан ортиқ одам тириклайин олиб чиқилди. 338 минг киши ётоқхоналар, университетлар ва бошпаналарга жойлаштирилди.

    Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Унинг айтишича, бу зилзила Туркия тарихидаги 1939 йилдаги зилзиладан кейинги энг катта офатдир.

    Ҳукумат аҳолини такрорланадиган ер силкинишларидан огоҳлантириб, уйларига қайтмасликка чақирди.

    Маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган биринчи зилзиладан кейин яна 145 та ер силкинишлари қайд этилган. Мамлакат ҳукумати бинолар остида қолиб кетган, жароҳатланганларни қутқариш бўйича тезкор бригадалар ташкил этиб, қутқарув хизматларини жалб қилган.

    Фото: Telegram

    Кўплаб мамлакатлардан Туркия халқига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда. Айни пайтгача зилзила ҳудудларига хориждан 3 294 нафар қутқарувчи етиб келган. 70 та давлат ёрдамга тайёрлигини маълум қилган, Шундан 14 тасининг вакиллари аллақачон офат зонасида. Туркиядан ва хориждан 1 600 нафардан ортиқ қутқарувчилар гуруҳи Ҳатай вилоятига боради.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилиб, Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига сабр тилади.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Туркияга Ўзбекистондан 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув отряди жўнатилаётганини маълум қилган. “Ўзбекистон президентининг топшириғига асосан, 7 февраль куни зилзиладан талофат кўрган Туркия республикасига инсонпарварлик ёрдами ва ФВВ қидирув-қутқарув бўлинмалари жўнатилади. Туркияда содир бўлган вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этишга Ўзбекистон ФВВнинг махсус техника ва кинология хизмати жалб этилади”, — дейилади вазирлик ахборотида.

    Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлашлари юз берди. Хусусан, Сурия, кейин Ливан, Иордания, Исроил, Грузия, Арманистон ва Афғонистонда зилзилалар қайд этилган. Сурияда содир бўлган кучли ер силкиниши оқибатида 764 киши ҳалок бўлган, 1 минг 448 киши жароҳатланган.

    Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик шу каби кучли зилзила Ўзбекистонга ҳам етиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирди. ФВВ бу ҳақдаги фикрлар юзасидан эълон қилган расмий муносабатида, Ўзбекистонда яқин орада кучли зилзилалар содир бўлмаслигини маълум қилди.

    Сўнгги хабарларга кўра, бугун, 7 февраль куни, Тошкент вақти билан 08:13 да ҳам Туркиянинг марказий қисмида 5,3 магнитудали янги зилзила содир бўлди. Зилзила эпитцентри Анқарадан 43 км, Бесни шаҳридан 13 км узоқликда жойлашган. Ҳозирча унинг тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган.

    07.02.2023, 15:22   Изоҳ (0)   14077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди

    07.02.2023, 15:17

    Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    07.02.2023, 14:47

    Туркиядаги зилзила оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди 

    07.02.2023, 13:18

    Намангандаги уй портлаши оқибатида жароҳатланганларнинг бири вафот этди 

    07.02.2023, 12:49

    Оҳангарон шаҳрида “Оҳангарон келажак замин” бошқарув сервис компанияси биносига қуёш панеллари ўрнатилди

    07.02.2023, 12:01

    Ўзбекистонда профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари оширилади 

    07.02.2023, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.