Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия ва Суриядан кейин Ливан, Иордания, Исроил, Грузия, Арманистон ва Афғонистонда ҳам ер қимирлаши қайд этилди.

Фото: CNN

Маълум қилинишича, мазкур ҳудудларда қурбонлар қайд этилмаган, ерости силкинишлари кучли бўлмагани айтилмоқда. Ливанда зилзила тахминан 40 сония давомида сезилган, кўп одамлар кўчаларга чиққан. Ал-Арабия телеканали хабарига кўра, Ливаннинг қатор ҳудудларида эҳтиёт чоралари доирасида улар турар-жой биноларидан одамлар эвакуация қилинган.

Исроилда зилзила маҳаллий вақт билан соат 03:17 да содир бўлган ва мамлакат шимоли ва марказий қисмида сезилган. Бен Гурион аэропортидан Истанбулга парвозлар кечиктирилган.

Евро-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, Гресия, Кипр, Ироқ ва Мисрда ҳам кичик силкинишлар қайд этилган. Туркиядаги зилзила Арманистонга ҳам етиб келган. Ереванда зилзила кучи 3 баллни, Гюмрида эса 3-4 баллни ташкил этган. Афғонистонда Тошкент вақти билан 16:04 да 4,1 магнитудали зилзила қайд этилган.

Туркия ва Суриядаги зилзила

Туркияда 6 февраль куни эрталаб рўй берган кучли зилзила оқибатида 912 киши ҳалок бўлди, яна 5385 киши жароҳатланди. Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 371 кишига етди, яна 1089 киши жароҳат олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?