Андижон вилояти Балиқчи туманида фуқародан олган қарзлари эвазига қалбаки доллар берган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро А.Х. фуқаро Н.М.дан олган 13,4 миллион сўм қарзи эвазига нотаниш фуқародан сотиб олган қалбаки 50 долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 1 200 қалбаки долларни бергани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)