Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги Аrt soft cеramics корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ўтган йил декабрда иш бошлаган корхона йилига қарийб 3 миллион квадрат метр керамогранит маҳсулотлар тайёрлаш қувватига эга. Айни пайтда бу ерда 350 нафар ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда.

Маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлгани боис товарлар хорижникидан анча арзон нархларда бозорга чиқарилмоқда. Шунингдек, уларнинг 35 фоизи Россия, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари корхонада ва умуман Қувасой шаҳрида экспорт кўрсаткичларини ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Бунинг учун чет элдаги саноат зоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди”, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди