Сирдарё вилояти Ховос туманидаги электр подстанциясида 2 февраль куни ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:25 да “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган электр подстанциясининг 30 квадрат/метр майдондаги хона ичидаги ёпиқ электр қурилмасида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:37 да етиб бориб, ёнғин соат 15:55 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир: