Самарқанддаги сойга сел келди (видео)
Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги сойга 2 февраль куни сел келди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Чимқўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи Оқтепа сойда ёмғир сувлари йиғилиб, оқиб келиши кузатилган.
Туман ФВБ масъул ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ўрганиш ишларини олиб борганда, сойдан сув фуқароларга ҳеч қандай зарар келтирмасдан оқиб ўтиб кетаётгани аниқланган.
Мазкур Оқтепа сой вилоятнинг Қўшработ ва Иштихон туманларидан оқиб ўтган бўлиб, умумий узунлиги 43 километр, максимал сув ўтказиш ҳажми 10—20 метр куб/секундни ташкил этади. Айни дамда сойдан 5—6 метр куб/секунд сув хавфсиз оқиб ўтмоқда.
Мавзуга доир:
- Пойтахт кўчаларини кучли ёмғирдан сўнг сув босди, Қашқадарёда эса сел келди
- Тоғли ҳудудларда қор ёғмоқда, Самарқанд ва Андижон йўлларини сув босди
- Қашқадарёда муз эриши оқибатида канал суви тошди