Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Бош консуллигида ёрдамида 1 февраль куни Жидда шаҳридаги тадбиркор Муҳаммад Синди билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

Қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинган.

Учрашув чоғида Саудия вакили Ўзбекистонга амалга оширилаётган ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес қулайликлари ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништирилган.

Таъкидланишича, Муҳаммад Синди Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан, хорижий сармояларни жалб этиш йўналишидаги ўзгаришларни юқори баҳолаган.

Тадбиркор мамлакатда тиббиёт жиҳозлари, автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш ва  помидорни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларга тўғридан-тўғри сармоя киритиши мумкинлигини маълум қилган.

Учрашув якунида амалий ишларни бошлаш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан мулоқотни ташкил этишга келишиб олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Маҳаллий
Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди
Маҳаллий
Россия—Украина урушининг Ўзбекистонга иқтисодий таъсирини пасайтириш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани айтилди