• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив суҳбат

    Ўзбекистонда 2017 йилда талабалар сони 250 минг нафар бўлган. Бугунги кунда эса улар сони қарийб бир миллион нафар. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов “Дарё” нашрига берган интервьюсида айтди. Вазирлик расмийси билан суҳбат давомида қайтадан тузилган янги вазирлик, кўпайиб бораётган ОТМлар ва талабалар, 6 йиллик муҳим ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз борди.

    Комилжон ака, суҳбатимизни янги тузилган вазирлик номи ва вазифаларидан бошласак. У нега айнан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги деб номланди? Янги вазирлик ваколат ва функцияларининг аввалгисидан қандай фарқлари бор?

    Янги ташкил этилган вазирликка бир нечта вазирлик ва идоралар қўшиб юборилди. Менимча, бу жуда муҳим қадам. Дунё тажрибасида ҳам кўриш мумкинки, таълим билан фанни ажратиб бўлмайди. Улар бир-бирига жуда яқин соҳалардир. Шуни инобатга олиб, мазкур қарорга келинди. Янги вазирликка Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги бирлаштирилди. Бундан ташқари, бошқа бир қатор идораларнинг функциялари ҳам вазирлик таркибига киритилди.

    Комилжон Каримов
    Фото: “Дарё”

    Мисол учун, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бор эди, унинг фаолияти тугатилиб, функциялари олий таълим муассасаларига тегишли функциялари айнан бизнинг вазирликка ўтди. Давлат тест марказининг номи ўзгариб, Билимлар ва малакаларни баҳолаш агентлигига айлантирилди ва бевосита у ҳам бизнинг вазирлигимиз таркибига қўшилди. Бундан ташқари, Олий аттестация комиссияси ҳам вазирлигимиз таркибига ўтказилди. Бир-бирига яқин ва бир-бирини тўлдирадиган функциялар бир жойда жам бўлди.

    Ўзбекистонда ўтган 6 йил ичида ОТМлар сони кескин кўпайди. Уларга қабуллар ҳажми ҳам 3,5 бараварга ортди. Бу қадар тез ўсиш таълим сифати ва қамров масаласида муаммолар келтириб чиқармаяптими?

    Қамров муҳим масала. 2017 йилда республикада бор-йўғи 77 та ОТМ бўлган. Бугунги кунга келиб, расмий лицензияга эга бўлган ОТМлар сони 209 тага етди. Шундан 65 таси нодавлат, 30 таси хорижий ОТМлар филиаллари ҳисобланади. Ҳозирда жами талабалар сони бир миллион нафардан ошди. 2017 йилда бу сон 250 минг нафар бўлган. Бу тўрт баравар кўп ўсиш дегани. Албатта, бу жуда катта қамров бўлгани боис, давлат томонидан инвестициялар талаб этади.

    Бир миллион нафар талабалар ичида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганларига ҳам эътибор ортган. Биринчи ўринда ногиронлиги бўлган, чин етим талабалар, кам таъминланган оила фарзандлари учун олий таълим олишга имконият яратилмоқда. Мисол учун, ногиронлиги бўлган талабалар учун умумий квотадан 2 фоиз ўринлар ажратилмоқда. ОТМларга киришда уларга алоҳида танлов амалга ошириляпти. Чин етимлар ҳам давлат ҳисобидан ўқитиляпти. Бу йил минг нафарга яқин чин етим талабалар ўқишга қабул қилинди ва улар тўлиқ давлат ҳисобидан ўқитилмоқда.

    Хотин-қизларга, айниқса, уларнинг кам таъминланганларига икки мингта квота ажратилган. Шунингдек, беш йил стажга эга бўлган 500 нафар хотин-қизларга ҳам квоталар берилмоқда.

    Ўзбекистонда охирги олти йил ичида 65 та хусусий ОТМлар очилди. Уларни таълим сифати ҳам давлат томонидан назорат қилинадими? Хусусий ва давлат ОТМлари ўртасидаги рақобат қандай самаралар бериши мумкин?

    Ўзбекистонда 2017 йилда деярли бирорта хусусий ОТМ мавжуд бўлмаган. 6 йил ичида 65 та нодавлат ОТМлари очилди. Улар янгича ёндашув асосида ўз фаолиятларини олиб боряпти. Бу ерда рақобат муҳити пайдо бўлмоқда. Бу албатта вақт ўтиб, олий таълим сифатини оширишга ҳисса қўшади. Кўплаб давлатларда рақобат орқали таълим сифатини оширишга эришилган.

    Бундан ташқари, янги ташкил этилган вазирликнинг муҳим функцияларидан бири бевосита таълим сифатини таъминлашдан иборат. Биз биринчи ўринда халқаро тажрибадан келиб чиқиб фаолиятимизни амалга оширяпмиз. Ҳар беш йилда ОТМлар аккредитациядан ўтказилади. Бу ҳам таълим сифатини таъминлашда муҳим.

    Хусусий ва давлат ОТМлари таълим дастурлари бир хил эмас. Охирги пайтларда биз давлат ОТМларига бошқарув, академик, молиявий мустақиллик беряпмиз. Академик мустақиллик таълимнинг ўқув дастурлари ва мазмунига қаратилади. Барчаси бир хил бўлиши нотўғри. Бутун дунёда ОТМлар мустақил.

    Фото: “Дарё”

    Президент ҳам, аввалги олий таълим вазири ҳам ўқитувчилар ойлик-маошларини камида 1000 долларга етказамиз, деб кўп такрорлаган. Бугун ўқитувчиларнинг ўртача ойлик-маоши қанча? Айтилган 1000 долларга етказилдими?

    Таълим сифатини ошириш ва коррупцияга қарши курашишда ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. 2017 йил билан таққослайдиган бўлсак, ўтган беш йил ичида барча тоифадаги ўқитувчиларимизнинг ойлик-маошлари 4 баравар оширилди. Бугунги кунда ОТМларда ўқитувчиларнинг ўртача ойликлари 10 миллион сўмдан анча ошган. Айнан профессор-ўқитувчилар ва раҳбар кадрлар тўғрисида гапирсак, уларнинг ойлиги ҳозир минг доллардан ҳам юқори. Бу албатта, ижобий ҳол. Чунки бу орқали тизимдаги юқори малакали кадрларни сақлаб қолиш ва жалб қилишга имконият яратилади. ҳаракат қилса, ойлиги албатта минг доллардан ошади. Айтиш керакки, бугун давлат ОТМларида илмий унвонга эга профессор-ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг 37 фоизидан ортиқроқ.

    Олий ўқув юртларига ўқишга кирган вилоятлик талабалар турар жой муаммоси билан тўқнаш келади. Тизимда барча талабани ётоқхона билан таъминлаш имконияти йўқ ва улардан айримлари ижарада туришга мажбур. Бугун турар жой масаласи қандай ҳал қилинмоқда?

    Бу бўйича алоҳида дастурларимиз бор. Бу йилнинг ўзида республикада 27 та янги талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди ва 18 минг нафардан ортиқ талабалар янги турар жой билан таъминланди. Ётоқхоналар қурилишида фақатгина давлат бюджети маблағлари ҳисобига эмас, бюджетдан ташқари маблағлар ҳам жалб этиляпти. Қолаверса, давлат хусусий шерикчилик бўйича ҳам қурилишлар бўлмоқда. Албатта, талабаларни турар жой билан таъминлаш бизнинг устувор йўналишларимиздан бири. Талабаларнинг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилган. Масалан, 2022 йилда бунинг учун тизимимиздаги олийгоҳларнинг 51 мингдан ортиқ талабасига 88 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    02.02.2023, 21:04   Изоҳ (1)   8594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 986590184@telegram.org / 02.02.2023, 21:25

      Хусусий университетлар кўпайяпти деб хурсанд бўлаверасизларку лекин улардаги таълим сифатини, талабаларнинг билим олишини хеч ким назорат қилмаяпти. Бари давлат отм ларидан йиқилганлар, хаттоки 30 балл хам тўплолмаганлар киряпти. Пулинг бўлса ўқиб битириб диплом оласан, дарсга келишинг, ўқишинг, бирор нарсани ўрганишинг шарт эмас. Таълимда сифатни ошириш учун коррупция билан курашяпмиз. Лекин хусусий отмлар ўзлари қонуний коррупция. Миясида хеч вақо йўқ одамни пулини олиб, битиргизиб қўлига диплом бериб чиқариб юборса хам хеч ким хеч нарса демайди. Давлат ташкилотлари келиб талабаларини билимини текширмайди, тестдан ўтказмайди. Хусусий отмнинг рахбари агар 500 доллар берган талаба сессия имтихонларидан озод қилинади деса хам буни қонунга қарши жойи йўқ. Давлат уларни ишига аралашолмайди. Улар айти технологиялар, тиббиёт, молия, чет тиллари каби престижний сохаларни очиб катта контракт пулларини олиб ётибди. Қисқаси таълим ғирт бизнес бшлиб кетди

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    02.02.2023, 20:29

    Жанубий Корея Ўзбекистонда фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш кластерини ташкил этмоқчи

    02.02.2023, 19:54

    Бухоро ҳамда Андижонда жами 480 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар ушланди

    02.02.2023, 19:32

    Жиззахда светофорнинг яшил чироғи 4 секунд ёнаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

    02.02.2023, 19:13

    Тошкентда 152-сонли янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

    02.02.2023, 19:01

    АҚШ Конгресси аъзолари Ўзбекистонга келади

    02.02.2023, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.