Италиянинг “Специя” клуби Элдор Шомуродовни мавсум охирига қадар ижарага олди. Бу ҳақида “Специя” расмий сайти маълум қилди.
![](/static/gettyimages-1451587722-1024x1024.jpg)
“Специя” ўзбекистонлик футболчи учун “Рома”га 1,5 миллион евро тўлаб беради.
Элдор Шомуродов жорий мавсум “Рома” сафида барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида “Ростов”дан 7,5 миллион евро эвазига “Женоа”га ўтганди. Бунгача у “Машъал” ва “Бунёдкор” клубларида тўп сурган. Генуядаги бир йиллик фаолиятидан сўнг ўзбекистонлик ҳужумчи Римнинг “Рома” клубига ўтган эди.
Изоҳ (0)