Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

“Милан” Италия А Серияси 20-турида “Сассуоло”га 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Фото: Getty Images

Миланликлар А Серия тарихида илк бор кетма-кет иккита ўйинда 4+ гол ўтказиб юбориб ютқазди. Ўтган турда жамоа “Лацио”га 0:4 ҳисобида енгилганди.

“Милан” Италия чемпионати доирасидаги уй ўйинида 1997 йилнинг апрелидан кейин илк бор ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиқди. 26 йил аввал “Ювентус” “Сан-Сиро”да 6:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

“Россонерилар” 2009 йилнинг сентябридан бери биринчи марта барча мусобақалар доирасида қаторасига учта ўйинни бой берди.

Стефано Пиоли шогирдлари 2023 йилда 7 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 18 та тўп олиб чиқди. Бу айни вақтда топ-5 лигалар клублари орасидаги энг ёмон кўрсаткич. Амалдаги чемпион сўнгги уч ўйинда 12 та гол ўтказиб юборди.

Жамоанинг кейинги ўйини 5 февраль куни “Интер”га қарши бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?