Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Нурота тумани Бўстон қишлоғида куппа-кундуз куни бўрилар юргани, улар аҳоли яшаш жойларига ҳам келаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Ҳолат Навоий вилояти Нурота тумани Экология бўлими, Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Навоий вилоят бўлими ходимлари ҳамда туман ИИБ бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тумандаги “Бўстон” МФЙнинг тоғ ҳудудлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалла оқсоқоллари билан суҳбат ўтказилганда видеодаги бўрилар Нурота туманининг қўшни қишлоқлари, яъни Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштомғоли, Чиноқ ва Тепалик қишлоқларида содир бўлгани аниқланди.
Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани экология бўлимига хабар берилди.
Шунингдек Нурота туманидаги “Бўстон” МФЙнинг тоғ ҳудудлари атрофида истиқомат қиладиган аҳолига чорва молларини вақтинчалик тоғ ҳудудларга олиб чиқмаслик тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)