Сурхондарё патологиканатомия бюроси бош ҳисобчисининг талон-торожлиги фош бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, вилоят Патологиканатомия бюроси бош ҳисобчиси И.М. 2019 йилнинг январь ойида ишдан бўшаб кетган Г.П.нинг номига 2019—2022 йиллар давомида иш ҳақи ҳисоблаб келган.
У жами 305,8 миллион сўмни ўзлаштиргани аниқланиб, фуқаро Г.П.нинг номига очилган пластик карта ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)