Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Spark ва тез ёрдам машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 28 январь куни соат 4:10 ларда М-39 халқаро автомобиль йўлининг 1433-километрида юз берган.
Тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Spark ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши оқибатида автомашиналар тўқнашиб кетган.
Оқибатда Spark’нинг 22 ёшли ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Тенгдоши бўлган йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.
Изоҳ (1)
Коидага риоя килиш керак.