Қашқадарё вилояти Касби туманида 23 январь куни бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, “Қамаши” маҳалласидаги хонадонда қўлбола усулда ясалган иситиш печидан табиий газ ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиб, дудбурон орқали хона ичига сизиб чиққан.
Бунинг оқибатида хонада ухлаб ётган Д.Л., унинг турмуш ўртоғи Д.Қ. ҳамда 2 ва 4 ёшли фарзандлари из газидан заҳарланиб, вафот этган.
Оиланинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳодиса юзасидан Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)