2022 йилнинг январь—декабрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 1 134,3 миллион долларга тенг бўлган 1,7 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар бермоқда.
Мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 18,5 фоиз кўп демакдир.
Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улуш қўшганлар:
- узум (майиз қўшган ҳолда) — 24,7 фоиз;
- мош — 8,2 фоиз;
- шафтоли — 6,0 фоиз;
- помидор — 5,1 фоиз;
- хурмо — 4,6 фоиз;
- пиёз — 3,7 фоиз;
- карам — 3,5 фоиз;
- қовун ва тарвуз — 3,3 фоиз.
2022 йилнинг январь—декабрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 5,9 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчилари Россия (42,5 фоиз), Қозоғистон (18,9 фоиз), Хитой (9,1 фоиз), Покистон (8,8 фоиз), Қирғизистон (3,7 фоиз), Афғонистон (2,7 фоиз) Туркия (2,2 фоиз), Беларусь (1,7 фоиз), Озарбайжон (1,2 фоиз), Эрондир (1,2 фоиз).
Изоҳ (0)