Фарғона шаҳри Тадбиркорлар кўчасидаги уйда 23 январь куни ёнғин содир бўлди.
Маълум бўлишича, соат 19:33 да «Баҳор» маҳалласидаги 63-уйнинг ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарувчилар манзилга 19:36 да етиб бориб, 19:41 да ўраб олган ва 19:59 да ёнғинни ўчирган.
Ёнғиндан уйнинг 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)