Рональд Куман Нидерландия бош мураббийлиги лавозимига қайтди.
59 ёшли мутахассис Нидерландия футбол иттифоқи билан шартнома имзолади. У терма жамоани тарк этган Луи ван Галнинг ўринини эгаллайди.
Куман бунга қадар 2018—2020 йилларда терма жамоани бошқарган. Шундан кейин «Барселона»га йўл олганди.
Куман 2023 йил бошидан терма жамоада иш бошлаши 2022 йилнинг апрель ойида маълум бўлганди.
Ван Гал қўл остидаги Нидерландия ЖЧ—2022 да чорак финалга қадар етиб борди ва Аргентинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (2:2, 3:4).
Изоҳ (0)