Бразилия терма жамоасини бошқариш учун 4 нафар мураббий номзоди кўриб чиқилмоқда.
Cadena SER маълумотларига кўра, Карло Анчелотти, Жозе Моуриньо, Зинедин Зидан ва Луис Энрике Бразилияни бошқариши мумкин.
Аввалроқ Бразилия футбол конфедерацияси Пеп Гвардиола ва Юрген Клоппга ҳам қизиқиш билдираётганди, бироқ ҳозир иккала мураббий ҳам рўйхатдан чиқарилган.
Анчелоттининг «Реал»да, Моуриньонинг «Рома»да ишлаётгани музокараларни мураккаблаштириши мумкин. Зидан эса ҳозирча ишга қайтиш истагида эмас. Бразилия терма жамоаси учун энг муносиб номзод Луис Энрике бўлиб қолмоқда.
Қайд этиб ўтиш жоиз, CБФ президенти Эдналдо Родригес терма жамоага маҳаллий эмас, хорижлик мураббий керак деб ҳисобламоқда.
Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Тите ЖЧ—2022 чорак финалдаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Изоҳ (0)