• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 23 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 23 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Фуқароликни олган муҳожирлар урушда қатнашиш мажбурияти сабаб Россиядан чиқиб кета олмайди

    Россияга ишлашга келиб, кейинчалик Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари Россияни тарк этиб, уйга қайтиб кета олмайди, чунки уларга нисбатан сафарбарлик тўғрисидаги қонунлар амал қилади. Бу ҳақда «Осиё давлатлари ва Украина инқирози» Telegram канали ёзмоқда.

    Россия паспортига эга Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари «Радио Свобода»га маълум қилишича, улар Россиядан чиқиб кета олмаган — чегарада улар сафарбарлик рўйхатларига киритилгани, шу сабабли Россияда қолиши кераклигини айтишган. Уларнинг Россия фуқаролиги бўлмаган дўстлари эса мамлакатни бемалол тарк этган.

    Ушбу мамлакатлар ҳукуматлари огоҳлантиришича, улар бундай вазиятда муҳожирларга ёрдам бера олмайди, чунки улар аллақачон Россия фуқаролигини олган ва ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажариши керак.

    Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россия фуқаролигига эга муҳожирлар урушда қатнашиши кераклигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Россия фуқаролигини олиш орқали муҳожирлар нафақат ҳуқуқларни, балки амалдаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни ҳам олади. Улардан бири Россия Қуролли кучлари талабларига мувофиқ ҳарбий хизматни ўташдир.

    Россияда сафарбарлик якунланса-да, сафарбарлик тўғрисидаги фармоннинг баъзи низомлари амалда

    Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда сафарбарлик якунланганини, бироқ сафарбарлик тўғрисидаги фармоннинг баъзи низомлари амал қилишда давом этаётганини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

    Песковнинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги армияга чақириқ бўйича режа бажарилгани ҳақида ҳисобот берганидан кейин Россияда сафарбарлик якунланган, аммо фармоннинг ўзи амал қилишда давом этмоқда, чунки сафарбарлик «бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олади».

    «Сафарбарлик фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришдан ташқари, қуролли кучлар вазифаларининг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа тадбирларни ҳам ўз ичига олади. Шу жиҳатдан фармон амал қилишда давом этяпти», — деди матбуот котиби.

    Песков ҳужжатнинг айнан қайси низомларини назарда тутаётганига аниқлик киритмади, лекин «бу ўша ёпиқ бандга ҳам тегишли экани»ни қўшиб қўйди. Сафарбарлик тўғрисидаги фармонда битта эълон қилинмаган банд бўлиб, унда сафарбар этилувчилар сони ҳақидаги ахборот бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади.

    НАТО давлатлари Украинани қўллаб қувватлашга тайёр аммо қурол етказиб беришда позициялар турлича

    Польша бош вазири Матеуш Моравецкий матбуот агентлигига берган интервьюсида:Германия Киевга Leopard 2 танкларини беришга рози бўлмаса, Польша бошқа Европа давлатлари билан Украинани қўллаб-қувватлаш учун «кичикроқ коалиция» тузишга тайёр эканини айтди.

    Польша бош вазирининг фикрича, Германия иттифоқчиларини баҳсга тортишни ва Киевни қўллаб-қувватловчи бошқа давлатларнинг ҳаракатларини саботаж қилишни тўхтатиши керак. Ўз навбатида 22 январь куни Парижга ташриф буюрган Германия канцлери Олаф Шольц Германия Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт» ҳимоя қилишини ва уни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Украина узоқ вақтдан бери Ғарбдаги иттифоқчиларидан, жумладан, НАТО мамлакатларида мавжуд Leopard 2 немис танкларини сўраб келмоқда. Бир қатор Европа давлатлари, жумладан, Польша ҳам ўз танкларини Киевга жўнатишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ бунинг учун Германиядан рухсат керак. 20 январь куни Рамштайн базасида бўлиб ўтган йиғилишда якуний қарор қабул қилиниши кутилганди, аммо бундай бўлмади.

    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказишни қайта тиклайди, Туркманистон эса Ўзбекистонга газ етказиб беради

    Энергетика вазирлиги Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланиши режалаштирилаётганини эълон қилди.

    2023 йилнинг 14 январидан Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёқилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди.

    Ўз навбатида ҳозирги ҳолатга Энергетика вазирлиги қуйидагича тушунтириш берди: «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди. Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади».

    Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 21 январидан бошлаб Ўзбекистонга Туркманистондан газ етказиб бериш қайта тикланди.

    23.01.2023, 22:02   Изоҳ (0)   2982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маршал Дўстумнинг қизи Туркияда «Толибон« чекловига қарши аёллар йиғилиши ўтказди (фото)

    23.01.2023, 21:35

    Путин навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этадими?

    23.01.2023, 21:23

    Европа Иттифоқи Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпусини қора рўйхатга киритди

    23.01.2023, 20:30

    Илон Маск оила аъзолари ўғирланишидан қўрқмоқда. Миллиардернинг отаси ўғли бунга қандай чора топганини айтди

    23.01.2023, 20:06

    Зеленский Украинага ҳозир қандай қуроллар кераклигини айтди

    23.01.2023, 19:12

    Россия армияси Украинадаги урушда тактикани ўзгартирди

    23.01.2023, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.