Афғонистонлик маршал Абдулрашид Дўстумнинг қизи Роҳила Дўстум Истанбулда аёллар йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Йиғилишдан мақсад «Толибон» томонидан Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши ва ишлашига қўйилган чекловларни рад этиш бўлган. Иштирокчилардан аёлларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ҳеч қандай шартларсиз эркаклар билан тенг иштирок этиш ҳуқуқларини тан олиш ва таъминлаш, БМТдан эса бу борада ҳаракатга босимни кучайтириш талаб этилади.
Йиғилишда Каж ўқув маркази талабаси, теракт вақтида кўзидан айрилган Фотима Амирий ҳам бор. У BBC талқини бўйича «100 нафар нуфузли ва илҳомлантирувчи аёл» рўйхатига киритилган ва Туркияга даволаниш учун юборилган.
Роҳила Дўстум 2021 йил март ойида Афғонистон парламенти юқори палатаси котиби этиб сайланган ва ҳозирда отасининг жамғармасини бошқаради. Шунингдек, у Дўстумлар оиласи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Туркияда бакалавриатда ўқишни тамомлаган.
Изоҳ (0)