• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Озмоқчи бўлганлар ўтиши керак бўлган 5 та тиббий кўрик

    Етарлича жисмоний машқ қилмаганингиз ёки тўғри овқатланмаганингиз учун вазнингиз ортдими? Балки масала бутунлай бошқа ёқдадир? Вазн ташлашга расмана бел боғлаган бўлсангиз, парҳезга ўтишни режалаштирасизми ёки фитнес клубга ёзиласизми, қайси сиз учун натижа беришини билиш учун қандай текширувлардан ўтиш кераклигини айтамиз.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Электрокардиография

    Агар озишга жиддий киришсангиз, даставвал, юрак ва қон томирларнинг ҳолатини баҳолаш жуда муҳимдир. Гап шундаки, биз оч қолганимизда ёки таомни одатдагидан сезиларли даражада камроқ еганда, тана ўз захираси — ёғ тўқимасини қайта ишлай бошлайди. Бу, албатта, жуда яхши жараён, лекин озуқани керакли жойга етказиб бериш учун у махсус липопротеин оқсилига «қадоқланган» бўлиши керак. Оч қолган организмда етарлича протеин бўлмагани сабабли уни тежашга ва ёғларни «зарарли холестерин» деб аталадиган паст зичликдаги липопротеин (ЛДЛ) айлантиришга киришади.

    ЛДЛ зарраларининг ҳажми ва ташиш имкониятлари «фойдали холестерин» (юқори зичликдаги липопротеин)га қараганда анча юқори, аммо юрак-қон томир тизими учун у ўта хавфлидир. Қанча тезликда вазн йўқотиш лозимлигини билиш учун сизга ушбу текширув керак.

    Инсулин қаршилигини баҳолаш

    Инсулин гормони даражаси организмда қанчалик баланд бўлса, вазн йўқотиш шунчалик қийин бўлади. Шу билан бирга саломатликка хавф туғдиради. Нима учун? Инсулин гормони қон айланиш тизимида глюкозанинг ҳужайраларга кириб боришини таъминлайдиган «калит» вазифасини бажаради. Яъни, у озуқани энергияга айлантириб беради. Аммо шундай бўладики, механизм бузилади ва ҳужайралар тегишли даражада «очилиш»ни тўхтатади. Сўнгра қуйидагилар бошланади: оч (глюкозага тўйинмаган) ҳужайралар яна ва яна озуқа талаб қилади; одам кўп овқат ейди, лекин тўймайди, гарчи қонда кўп миқдорда глюкоза ва инсулин ҳосил бўлса ҳам. Бу эса ортиқча ёғга айланишига ва семириб кетишга сабаб бўлади.

    Инсулин қаршилиги синдроми шаклланишида айнан нима сабаб бўлиши ва оқибати нима билан тугашини олимлар ҳали ҳам тўлиқ аниқлай олган эмас. Аммо тана вазни меъёрдан 35-40 фоиз юқори бўлган семиз одамларда тўқималарнинг инсулинга сезгирлиги худди шу 40 фоизга камайиши аниқланган. Ёпиқ доира, лекин ундан чиқиш йўли бор. Инсулин қаршилигини даволаш мумкин. Бунинг учун нафақат дори-дармонлар, балки углеводлар миқдори паст бўлган индивидуал ишлаб чиқилган парҳез, шунингдек, жисмоний фаоллик керак бўлади. Чунки глюкоза кўп ҳаракатланувчи мушакларда яхши ўзлаштирилади.

    Қорин бўшлиғи органларининг ультратовуш текшируви

    Бизни қизиқтирган энг муҳим нарса — жигар ҳолати. Йиллар давомида сув, озиқ-овқат, дори-дармонлар ва озуқавий қўшимчалардаги токсик моддалар ёғ тўқималарида тўпланади. Ва биз вазн йўқотганимизда, асосий зарба жигарга тушади: у ёғ тўқималаридан чиқадиган токсинларнинг кўчкисини қайта ишлашга мажбур бўлади. Чиқиб кетаётган ёғнинг ўзи ҳам жигар орқали ўтади. Ортиқча вазнга қарши курашни бошлашдан олдин ушбу муҳим органнинг ҳолатини текширишни унутманг ва мунтазам равишда ўрганиб боринг.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Гормонал ҳолат

    Гормонлар бутун организм фаолиятини, шу жумладан метаболизмни тартибга солади. Улар тўйинганлик ҳиссини беради ва ҳатто, қайси таъмлар биз учун афзаллигига жавобгардир, шунингдек, истеъмол қилинган таом қаерга кетишини белгилайди: сарфлаш учунми ёки захира сифатида сақлаш учун. Масалан, гипотиреоз (қалқонсимон без функциясининг пасайиши) аниқланса, қалқонсимон безни тартибга келтирмагунингизча, ортиқча вазндан халос бўлиш учун қилинган барча ҳаракатлар беҳуда кетади. Ва агар кортизол (стресс гормони) жуда кўп бўлса, ёғ тўқималари қорин ва бўйинда тўпланади, юз эса ҳаддан ортиқ юмалоқ ва қизғиш бўлади.

    Озиқ-овқат интолеранси тести

    Озиқ-овқат интолеранси кўпинча танадаги суюқликни ушлаб туриш ва метаболик касалликларга олиб келади. Ҳа, лактоза ёки глютен интореланси ўйлаганингиздек кенг тарқалган эмас, лекин барибир текшириб кўришга арзийди. Одатда, интолеранс шундай ишлайди: макромолекулалар шаклида «паст бўлинган» компонентларнинг бир қисми қон айланиш тизимига кириб боради, бу сурункали яллиғланишга, органлар ва тизимларнинг ишлашини бузишга олиб келади.

    Одатда, унинг намоён бўлиши: овқат ҳазм қилиш бузилиши, бош оғриғи, сурункали чарчоқ, қалқонсимон без аутоиммун касалликлари ва бошқа белгилар билан кечади. Деярли ҳар доим бундай макромолекулалар буйраклар фаолиятини бузади: ортиқча суюқлик тўқималарга киради, унинг кўп қисми ёғ тўқималари томонидан сўрилади. Бунинг натижасида ортиқча вазн тўпланади. Уни парҳез, спорт ёки массажлар билан тузатиш мушкул.

    22.01.2023, 19:50   Изоҳ (0)   33381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандолат қоғозидан фойдаланишнинг кўпчиликка номаълум усуллари (фото)

    22.01.2023, 11:42

    Оригинал атирни қалбакисидан фарқлашга ёрдам берадиган 6 та лайфхак

    21.01.2023, 17:43

    Асабларни асранг! Ёш ота-оналарга ёрдам берадиган 10 та лайфхак (фото)

    21.01.2023, 13:50

    Пишириқларни узоқ вақт янгидек сақлаш учун хамирга нима қўшиш керак?

    21.01.2023, 09:10

    Эрталаб тезда уйғонишга ёрдам берадиган 9 та оддий маслаҳат

    20.01.2023, 21:56

    Эрталаб апельсин ҳидлаш, кўпроқ пиёда юриш, эрта ухлаш: ҳаётни ўзгартириши мумкин бўлган 14 одат

    20.01.2023, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.