• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кинотавсия: таом тайёрлашга бўлган иштиёқингизни оширувчи ошпазлик ҳақидаги фильмлар (видео)

    Буюк ошпазларнинг биографияси, таъсирчан драмалар ва ресторанларнинг кундалик ҳаёти ҳақидаги қизиқарли фильмларни тавсия қиламиз.

    «Президентнинг ошпази»

    Франция, 2012 йил

    Комедия, биография.

    Давомийлиги: 95 дақиқа.

    IMDb: 6.4.

    Ортенс Лабори ўзининг истеъдоди ва турли хил таомлар тайёрлашдаги тажрибаси туфайли Франциянинг машҳур ошпази ҳисобланади. Мамлакат президентидан ўзининг шахсий ошпази бўлиш таклифини олгач, ўз санъати билан давлат раҳбари қалбини тезда забт этади. Аммо ҳамкасбларнинг ҳасади ва парда ортидаги интригалар Лабори карьерасини барбод қилиши мумкин.

    Фильм Франция президенти томонидан тайинланган биринчи ошпаз аёл Даниэль Мазе-Делпешнинг ҳаётига асосланган. У 1988 йилдан 1990 йилгача Елисей саройида Франсуа Миттераннинг ошпази бўлган. Бир мунча вақт ўтгач, 60 ёшли Мазе-Делпеш илмий экспедиция аъзоларига овқат пишириш учун Антарктидага жўнаб кетади.

    «Жаноб Септим ресторани»

    Франция, 1966 йил

    Комедия, криминал.

    Давомийлиги: 85 дақиқа.

    IMDb: 6.8.

    Машҳур ресторатор мисе Септим доимий равишда қўл остидаги ходимларига зулм қилиб, мижозларга мукаммал хизмат кўрсатишга эришади. Бир куни ўз ресторанида кечки овқат пайтида Лотин Америкаси давлатларидан бирининг президенти ғойиб бўлади. Ўз обрўсини сақлаб қолиш учун Септим терговда шахсан иштирок этади.

    «Жули ва Жулия»

    АҚШ, 2009 йил

    Драма, мелодрама, биография.

    Давомийлиги: 118 дақиқа.

    IMDb: 7.0.

    Жули Пауэлл Call-марказда оператор бўлиб ишлайди ва ўз блогини юритади. Одатий кундалик ҳаётдан чарчаган у машҳур Жулия Чайлднинг рецептлари бўйича бир йилда 524 та таом тайёрлашга қарор қилади. Бунга параллел равишда, улар 1940 йилларда Чайлднинг ошпазлик карьерасининг бошланиши ҳақида гаплашишади.

    Ушбу фильм Жули Пауэллнинг ҳақиқий блогига асосланган бўлиб, унда у турли хил таомларни тайёрлашдаги муваффақияти билан ўртоқлашади. Лекин энг муҳими, муаллифлар турли даврларда яшаган икки қаҳрамоннинг тақдири ўхшашлигини таъкидлашни хоҳлашган.

    «Енгилмас Марта»

    Германия, Италия, Австрия, Швейцария, 2001 йил.

    Драма, комедия, мелодрама.

    Давомийлиги: 109 дақиқа.

    IMDb: 7.2.

    Марта Кляйн машҳур ресторанда ошпаз бўлиб ишлайди. Бироқ синглиси вафот этганидан сўнг, у саккиз ёшли жиянини тарбиясига олади. Айни пайтда ресторанга янги жуда қайсар ошпаз келади. Машҳур фильмнинг ремейкида Кетрин Зета-Жонс ва Аарон Экхарт ижросидаги «Ҳаёт лаззати» картинаси ҳам оригиналидан қолишмайди.

    «Шоколад»

    АҚШ, Буюк Британия, 2000 йил.

    Драма, мелодрама.

    Давомийлиги: 121 дақиқа.

    IMDb: 7.2.

    Франциянинг сокин шаҳарчасига ёлғиз она Виэнн қизи билан кўчиб келади. У бўш дўконни ижарага олиб, шоколад маҳсулотларини сотишни бошлайди. Шаҳарча аҳолиси ширинликларнинг ажойиб таъмини бир зумда севиб қолишади. Бироқ белгиланган тартибни бузган янги резидентдан ҳамма ҳам мамнун эмас. Фильмда бош ролларни Жулиэтт Бинош, Жонни Депп ва Жуди Денч ижро этган.

    «Ошпаз йўлга чиқади»

    АҚШ, 2014 йил.

    Драма, комедия.

    Давомийлиги: 114 дақиқа.

    IMDb: 7.3.

    Тажрибали ошпаз Карл Каспер қатор жанжаллардан сўнг машҳур ресторандаги ишидан айрилади. Кейин у яна пазандалик дунёсига шўнғиш, шу билан бирга ўғли билан кўпроқ вақт ўтказиш учун юк машинасида кўчма ошхона очишга қарор қилади.

    «Катта кеча»

    АҚШ, 1996 йил

    Драма, мелодрама, комедия.

    Давомийлиги: 109 дақиқа.

    IMDb: 7.3.

    Икки италиялик ака-ука АҚШда ажойиб мазали таомлар тайёрланадиган ресторан очади. Аммо бу ерга мижозлар ҳеч ҳам кирмайди. Ҳамкасбининг маслаҳати билан улар кенг кўламли тадбир ўтказишади ва ташриф буюрувчиларга энг яхши таомларини бепул тарқатишади.

    Ушбу комедияда жуда кўп қизиқарли воқеалар мавжуд. Ўз ватанидан узилиб қолган муҳожирларнинг ҳис-туйғулари ва рақобатчиларнинг шафқатсизлиги ва ҳатто бизнес қилиш муаммолари ҳам очиб берилган.

    «Мафтункор лаззат»

    АҚШ, 2014 йил.

    Драма, комедия, мелодрама.

    Давомийлиги: 122 дақиқа.

    IMDb: 7.3.

    Ғазабланган оломон Мумбайдаги Папа Кадамнинг ресторанини вайрон қилгандан сўнг, у оиласи билан Францияга кўчиб келади ва янги ресторан очади. Аммо кўчанинг қарама-қаршисида Мишел юлдузига сазовор бўлган «Йиғлаётган тол» ресторани ҳам бор. Шундан сўнг икки ресторан эгалари ўртасида совуқ уруш бошланади.

    «Рататуй»

    АҚШ, 2007 йил.

    Комедия, саргузашт.

    Давомийлиги: 111 дақиқа.

    IMDb: 8.0.

    Каламуш Реми пазандалик шоуларини қолдирмай томоша қилади ва овқат пиширишни яхши кўради. Тўғри, қариндошлари унинг севимли машғулотига шубҳа билан қарашади. Бир куни Реми ресторанда ишласа-да, овқат пиширишни умуман билмайдиган Лингуини исмли йигит билан танишади. Янги дўстлар бир-бирларига ёрдам беришга қарор қилишади.

    Ажабланарлиси шундаки, овқат ва ошпазлар ҳақидаги фильмлар рўйхатида бош ролда каламуш бўлган мультфильм биринчи ўринда туради. Pixar аниматорлари «Рататуй» мультфильмига имкон қадар масъулият билан ёндашади. Улар овқат пиширишни ўрганиш давомида француз ресторани бош ошпази Томас Келлер билан маслаҳатлашишади ва ҳатто ресторан ва кўчаларнинг атмосферасини ишончли тарзда суратга олиш учун Парижга келишади.

    Мавзуга доир:

    • «Тансоқчи»: Голливуднинг энг яхши мелодрамаларидан бирининг кадр ортида қолиб кетган воқеалар
    • Сезмагансиз ҳам: «Аватар» фильмида йўл қўйилган қўпол хатолар
    • 25 йилдан сўнг: «Такси» фильмининг актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    21.01.2023, 11:46   Изоҳ (0)   16477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тансоқчи»: Голливуднинг энг яхши мелодрамаларидан бирининг кадр ортида қолиб кетган воқеалар

    19.01.2023, 19:30

    Роли учун ташқи кўринишини тубдан ўзгартиришга қарор қилган Голливуд кино юлдузлари

    18.01.2023, 14:48

    Сезмагансиз ҳам: «Аватар» фильмида йўл қўйилган қўпол хатолар

    18.01.2023, 12:30

    Ерга сочилган 6 тонна апельсин: «Чебурашка» фильми қандай суратга олинган?

    13.01.2023, 20:47

    Бошқа актёрни тасаввур қилолмайдиган даражада қойилмақом ижро этилган машҳур роллар

    11.01.2023, 19:42

    Таътил туҳфаси: ҳайрат туйғуси ва қишки атмосферага тўла япон анимелари (фото ва видео)

    11.01.2023, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қидирувда бўлган 12 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 25 июн, 21:40

    Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “ОКМК”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 25 июн, 21:38

    Хитойда сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

    Дунё | 25 июн, 21:25

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.