Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу мамлакатда ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ҳудудларда пиёз захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда. Бу эса жойларда пиёз захираси мавжудлигини кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аҳолининг истеъмол талаби доирасида мавжуд захирага қўшимча 26,5 минг тонна пиёз кераклигини кўрсатмоқда.

Ушбу маҳсулотларни импорт қилиш бўйича хорижий давлатлардаги соҳавий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

2022 йилда Ўзбекистон бўйича барча тоифа хўжаликларида 91,1 минг гектар майдонга пиёз экилиб, 1,9 млн тонна шундан, август—сентябрь ойларида 665 минг тонна кузги ҳосил етиштирилди.

Етиштирилган пиёз ҳосилининг 1,2 млн тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилди. Табиий йўқотишлар эса 228 минг тоннани ташкил қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг 20 январидан 30 апрелига қадар тиббий меъёрлар бўйича аҳолининг пиёзга бўлган истеъмол талаби ўртача 346 минг тоннани ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов