• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда картошканинг янги нави ихтиро қилинди. Мамлакатда картошка етиштириш билан боғлиқ вазият қандай?

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг селексионер олимлари мамлакат тупроқ иқлим шароитига мос картошканинг эртапишар  «Тошкент эртаги» навини ихтиро қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда. 

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ушбу навнинг муаллифлари Рустам Низомов, Жасур Раҳматуллаев, Муҳаммаджон Расулов ва Дилшод Турсуновлар ҳисобланади. Янги нав 2023 йилда Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентлаштирилди.

    Янги картошка нави мавжуд навлардан бир нечта устунлик жиҳатлари билан ажралиб туради. Жумладан, у ултраэртапишар нав, мавжуд маҳаллий эртапишар навлардан 10-12 кун вақтли етилади.

    Унинг вегетация даври, яъни униб чиқишидан токи палак қуригунича муддати 65-70 кундан иборат. Нав юқори унумдор тупроққа талабчан, вирусли касалликларга бардошли эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

    Ўзбекистондаги барча тоифа хўжаликларда 2022 йил ҳосили учун 221,5 минг гектарга, шундан, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 133,4 минг гектарга (асосий майдонга 93,5 минг гектар, боғ-ток қатор орасига 13 минг гектар ва такрорийга 26,9 минг гектар ) ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 88,1 минг гектарга картошка экилган.

    Мазкур майдонлардан 3,4 млн тонна  (2021 йилга нисбатан 200 минг тонна кўп, 107 фоиз) картошка етиштирилди.

    Маълумот ўрнида, тиббий меъёрлар нуқтаи назаридан, аҳолининг картошкага бўлган 1 йиллик эҳтиёжи (ЖССТ меъёри 1 кишига 96 кг) 3,4 млн тоннани ташкил этади.

    Ўзбекистонда 2022 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан картошканинг янги серҳосил «Суря», «Спунта», «Раноми», «Пассион», «Малис», «Луизана», «Ореа ва Констансе» каби хорижий картошка навлари экиб етиштирилган.

    Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, касалликка, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли эртаки, ўртаки ва кечки юқори ҳосил берадиган навларини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрига картошканинг 152 га яқин навлари киритилган бўлиб, шундан, 19 нави маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан яратилган.

    Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида картошканинг янги 11 та маҳаллий навлари ихтиро қилинган.

    2023 йилда нималар бўлади? 

    Жорий йилда аҳолини картошкага бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, жами 3,7 млн тонна картошка етиштириш белгилаб олинди.

    Бунинг учун, 2023 йилда барча тоифа хўжаликларда 286 минг гектарга, шундан, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 143 минг гектарга (асосий майдонга 106 минг гектар, боғ-ток қатор орасига 9 минг гектар ва такрорийга 28 минг гектарга) ҳамда аҳоли томорқасида 142 минг гектарга картошка экиш режалаштирилмоқда.

    Тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг 40 та картошка етиштиришга ихтисослаштирилган туманларида 71 минг гектар майдонда картошка етиштирилади.

    Шундан 23 тасида уруғлик картошка етиштиришга ҳамда 9 та туманнинг 39 та ҳудудларида «Супер-элита» ва «Элита» уруғликлари етиштирилади.

    19.01.2023, 14:54   Изоҳ (0)   13728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония 2022 йилни рекорд даражадаги савдо камомади билан якунлади

    19.01.2023, 13:58

    KFC ва EVOS етакчи: 2022 йилда умумий овқатланиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаганлар маълум бўлди

    19.01.2023, 11:22

    Saudi Aramco 2023 йилда нефтга бўлган талаб барқарор равишда ошиб боришини кутмоқда

    18.01.2023, 22:43

    Глобал инфляция энг юқори чўққига чиқди — ХВЖ

    18.01.2023, 22:19

    Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун қандай мутахассислар тайёрланади?

    18.01.2023, 21:31

    Буюк Британия 2022 йилни 10 фоиздан ошиқ инфляция билан якунлади

    18.01.2023, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.