• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Дунё Шарқ ва Ғарбга бўлинган, Европа Украинадаги вазиятдан чарчаган» — Жаҳон иқтисодий форумида қандай масалалар кўриб чиқилмоқда?

    Жаҳон иқтисодиёти кенг кўламли инқироз ёқасида. АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик дунёнинг Ғарб ва Шарққа бўлинишига олиб келди. Қолаверса, инсоният пандемиядан «сабоқ олмади» ва Украинадаги можаро ҳали тугамаган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида (WEF) шундай пессимистик тезислар билан чиқиш қилди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Украина президенти Владимир Зеленский ўз нутқида Ғарб ҳамкорларидан янги қурол етказиб беришни сўради.

    Ўз навбатида, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ Миллий разведка директори Аврил Хейнс Киевни нафақат Украинага ҳамдардлик, балки ўз манфаатларидан келиб чиқиб қўллаб-қувватлашларини тан олди.

    Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми душанба куни очилди ва 20 январга қадар давом этади. Унинг асосий мавзуси «Бўлинган дунёда ҳамкорлик»дир.

    Украинадаги воқеалар муносабати билан ўтган йилгидек Россия вакиллари форумга таклиф этилмади.

    «Мукаммал бўрон»

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш дунёдаги ҳозирги вазиятни бутун ҳаётидаги энг ёмони деб атади. 1949 йилда туғилган Бош котибни бундай баёнотига иқлим ўзгариши ва геосиёсий бўлиниш туртки берди.

    Унинг фикрича, бугунги вазият совуқ уруш давридагидан ҳам ёмонроқ, чунки ҳозирда можаролар назоратдан чиқиб кетмаслиги учун механизмлар камроқ.

    Гутерришнинг фикрича, жаҳон иқтисодиёти инқироз ёқасида.

    «Бизнинг дунёмиз бир қатор жабҳаларда «мукаммал бўрон»га дуч келмоқда», — деди у.

    Бу соҳалар орасида у «таъминот занжири узилишлари, энергия инқирози, нархларнинг ошиши ва инфляция билан бирга фоиз ставкаларининг кўтарилиши»ни санаб ўтди.

    Гутерришнинг сўзларига кўра, иқтисодиёт ҳали ҳам коронавируснинг «пандемия оқибатлари таъсирида». Дунё саломатлик масаласида сабоқ олмаган ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган шунга ўхшаш муаммоларга бутунлай тайёр эмас.

    «Шарқ ва Ғарбга бўлиниш»

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ҳозирда дунё бирликдан йироқ эканини таъкидлади. Гап «Шарқ ва Ғарбга бўлиниш» ҳақида кетмоқда.

    Бунга АҚШ ва Хитой ўртасидаги кўплаб мавзуларда, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш масаласидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби бу мавзуда жиддий музокараларни олға силжитиш ёки бунда воситачилик қилиш имкониятини кўрмаётганини айтди. Аввалроқ Гутерриш ўз идорасида Украинадаги урушни ҳал қилишда воситачи ролини олишга тайёрлигини даъво қилган эди.

    Шу билан бирга, у БМТ уруш томонлари билан озиқ-овқат ва ўғит экспорти, тинч аҳолига ёрдам кўрсатиш, асирларни алмашиш, ядровий иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш каби аниқ масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттираётганини таъкидлади.

    «Ғарб бироз чарчаган»

    Украинадаги уруш мавзуси кўплаб юқори мартабали форум иштирокчиларининг диққат марказида бўлиб қолди. Шундай қилиб, Германия канцлери Олаф Шольц Киевга керак бўлганда ёрдам бериш ҳақидаги сўзларни яна бир бор такрорлади.

    Аммо Украинага Германиянинг Леопард 2 танкларини етказиб бериш имконияти ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди ва «бу уруш Россия ва НАТО ўртасидаги урушга айланишига йўл қўймаслик кераклигини» таъкидлади.

    Польша бош вазири Матеуш Моравецки Киев учун танкларни тайёрлаш ва Варшаванинг Украинани қайта тиклашдаги етакчи роли ҳақида гапирар экан, Ғарб Украина атрофидаги вазиятдан чарчаганини таъкидлади.

    Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия сабрли, Ғарб эса бироз чарчаганлиги яққол кўзга ташланмоқда.

    Киев учун қурол ва кафолатлар

    17 январда Украинанинг биринчи хоними форум иштирокчиларига алоҳида мурожаат қилди. 18 январь, чоршанба куни Владимир Зеленскийнинг ўзи ҳам буни амалга ошириб, WEF иштирокчиларига видеоалоқа орқали қўшилди.

    У яна бир бор Киевнинг ғарблик ҳамкорларига сўровларини санаб ўтди: Украина расмийлари улардан танклар ва ракетага қарши мудофаа воситалари етказиб берилишини кутмоқда.

    «Бизга молиявий ёрдам ҳам керак», — дея қўшимча қилди у Украинанинг энергетика инфратузилмасига етказилган зарар билан боғлиқ қийинчиликларга ишора қилиб.

    Бундан ташқари, Зеленский яна Украинанинг НАТОга аъзолиги мавзусини кўтариб, Шимолий Атлантика альянсини кенгайтириш жараёнини тезлаштиришга чақирди:

    «Биз НАТОга қўшилмоқчимиз, чунки НАТО биз учун, мамлакатимиз учун хавфсизликнинг энг яхши кафолатидир».

    Ғарб манфаатлари

    Расмийларга кўра, Ғарб давлатлари Киев режимини фақатгина Украина учун қўллаб-қувватлаётгани йўқ.

    «Биз буни ўз манфаатларимиз учун қиляпмиз. Украинадаги уруш АҚШга альянсларнинг мустаҳкамлиги ҳақида ўйлаш нуқтаи назаридан таъсир қилади. Шундай экан, Украинани қўлдан келганча қўллаб-қувватлашдан барчамиз манфаатдормиз», — деди АҚШ Миллий разведка директори Аврил Хейнс.

    «Путин Украинада ғалаба қозона олмайди, чунки бу барча авторитар режимлар учун куч ишлатиш ва халқаро ҳуқуқни бузиш орқали исталган нарсага эришиш мумкинлиги ҳақида сигнал бўлади. Бу эса бизни заифлаштиради», — деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

    Мавзуга доир:  Жаҳон иқтисодий форумининг экспертлари 2023 йилда жаҳон иқтисодиётида рецессия юз беришини прогноз қилди

    19.01.2023, 19:10   Изоҳ (0)   22641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда картошканинг янги нави ихтиро қилинди. Мамлакатда картошка етиштириш билан боғлиқ вазият қандай?

    19.01.2023, 14:54

    Япония 2022 йилни рекорд даражадаги савдо камомади билан якунлади

    19.01.2023, 13:58

    KFC ва EVOS етакчи: 2022 йилда умумий овқатланиш соҳасида энг кўп солиқ тўлаганлар маълум бўлди

    19.01.2023, 11:22

    Saudi Aramco 2023 йилда нефтга бўлган талаб барқарор равишда ошиб боришини кутмоқда

    18.01.2023, 22:43

    Глобал инфляция энг юқори чўққига чиқди — ХВЖ

    18.01.2023, 22:19

    Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун қандай мутахассислар тайёрланади?

    18.01.2023, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.