• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 20 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 20 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россия Туркманистон бизнеси учун очиқ, айни пайтда Путин Қозоғистон президенти билан энергетик ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

    Россия бош вазири Михаил Мишустин 19 январь куни Туркманистон-Россия форумида қатнашиш учун ишчи ташриф билан Ашхободга келди, деб ёзади «Коммерсантъ».

    У икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилар экан, хусусан, айни пайтда бор-йўғи 1 миллиард долларга баҳоланаётган товар айланмасини кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

    Мишустин таъкидлашича, Москва ва Ашхобод ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ҳозирги «ностандарт шароитларда» янги имкониятлар мавжуд: Туркманистон бизнеси Россия бозорида у ерни Ғарб компаниялари тарк этганидан кейин «бўшаб қолган» баъзи жойларни эгаллаши мумкин.

    Ўз навбатида, Россия Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Россия бизнеси Туркманистонда жами 3,5 миллиард долларлик 20 та инвестиция лойиҳаларида қатнашмоқда.

    Сўнгги маълумотларга кўра Путин Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев билан қўнғироқлашган ва унда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.

    Украина Ғарбнинг ҳарбий ёрдамига яна қанча вақт умид қилиши мумкин?

    АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс ўтган ҳафта Киевга яширинча ташриф буюрган ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашган, деб ёзмоқда The Washington Post ўз манбаларига таяниб.

    Учрашувда Бернс «Россиянинг яқин ҳафталар ва ойлардаги ҳарбий режалари бўйича» ўз тахминларини Зеленский билан бўлишган.

    Нашр маълумотларига кўра, Зеленский ва унинг маъмурияти АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси республикачилар назоратига ўтгани муносабати билан Украина Ғарбнинг ҳарбий ёрдамига яна қанча вақт умид қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

    Бернс қайсидир нуқтада ёрдам кўрсатиш қийинроқ бўлишини тан олди, дейди нашр манбалари.Аммо разведка бошқармаси раҳбари Зеленский ва унинг ёрдамчиларини АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашга содиқ қолгани ва декабрь ойида Конгресс томонидан Киевга маъқулланган 45 миллиард долларлик ёрдам пакети камида июль ёки августгача давом этишига ишонтирган.

    Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида Бернс «жанг майдонидаги ҳозирги лаҳзанинг муҳимлигини таъкидлаган».

    Айни вазиятда АҚШ Украинага янги ёрдам пакетини ажратди, унга Bradley ва Stryker зирҳли машиналари киритилган

    Германиянинг Украинага танк етказишда иккиланаётгани унинг тарихи билан боғлиқ

    Украина президенти Владимир Зеленский танклар туфайли Германия канцлерини «сиёсий иродасизлик»да айблади

    Bloomberg нашрининг Германия вице-канцлери Роберт Хабекка таяниб берган хабарида бу масала қуйидагича очиқланди:Берлин учун Украинага танк етказиб бериш АҚШ ҳам шундай қилган тақдирдагина осонроқ бўлади, бунга сабаб — Германиянинг ўтмиши.

    «Бизнинг тарихимизни яхши биласиз, биз муайян сабабларга кўра, бу нарсаларни (ҳарбий техника етказиб беришни) бошқаларга қараганда кўпроқ истамаймиз», — деб тушунтирди Хабек.

    Шу билан бирга, Оқ уй Германиянинг позициясида мантиқ кўрмаяпти, чунки немис «Леопард» танклари Украинага Американинг Abrams танкларидан эртароқ етиб бориши мумкин, Украина ҳарбийлари эса уларни қандай бошқаришни тезроқ ўрганади, деди Bloomberg’нинг АҚШ президенти маъмуриятидаги манбалари.

    «Улар бизни қийин аҳволга солиб қўйишди», — деди Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдори CNN нашрига. Унинг фикрича, Берлин ўз позициясини ўзгартирадиганга ўхшамаяпти.

    Ўзбекистон шахмат тарихида Рустам Қосимжоновни рекордини янгилаган Нодирбек Абдусатторов ўзбек интеллектини дунёга кўрсатмоқда

    Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) Нидерландияда бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess 2023 мусобақасида Магнус Карлсенни (2846) мағлубиятга учратди.

    Абдусатторов FIDE рейтингидаги очколари сонини 2731 га етказди ва бу борада Ўзбекистон шахмати тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Нодирбек Рустам Қосимжоновнинг (2678) кўрсаткичини янгилади. Қосимжонов 2015 йилда 2715 натижа қайд этганди.

    Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен мазкур мусобақа доирасидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Аввалроқ у норвегиялик гроссмейстер Аниш Кумар Гирига ютқазиб қўйганди.

    Абдусатторов мусобақада бешта турда 4 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. 20 январь куни 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи 3 очко билан учинчи ўринда бораётган Ҳиндистон вакили Рамешбабу Праггнанадҳага (2684) қарши дона суради.

    20.01.2023, 23:17   Изоҳ (0)   36738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нега Украина Германиядан айнан «Леопард» танкларини сўрамоқда? У қандай аҳамиятга эга?

    20.01.2023, 22:57

    Туркияда пульт билан бошқариладиган 360 даражага айланувчи уй қурилди (видео)

    20.01.2023, 22:43

    «Вагнер» қурбони: Россиядан Украинадаги урушга ёлланган танзаниялик маҳбус ҳалок бўлди

    20.01.2023, 22:19

    Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатилди (видео)

    20.01.2023, 21:42

    «Гибрид трибунал». Британия Путинни жавобгарликка тортишда Украинага ёрдам беради

    20.01.2023, 21:06

    Суриядаги АҚШ базасига дронлар ҳужум қилди. Жароҳатланганлар бор

    20.01.2023, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.