Буюк Британия Россияни Украинага бостириб кириши учун жавобгарликка тортмоқчи бўлган халқаро ҳамкорлар гуруҳига қўшилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Украинанинг ушбу коалицияга қўшилиш таклифини қабул қилди. Коалицияда ҳуқуқий тажрибаси алмашиниб, Россия раҳбариятини ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгарликка тортиш имконияти ўрганилади.
«Россиянинг ваҳшийлиги жазосиз қолмаслиги керак», — дея Клеверли украиналик аскар ва тинч аҳолининг ўлими, миллионлаб украиналикларнинг кўчирилиши ҳақида гапирди.
Буюк Британиянинг иштироки янги «гибрид» трибунал имкониятларини баҳолашни ўз ичига олади. У Россия жиноятларини тергов қилишнинг мавжуд механизмини, жумладан, Халқаро жиноий суд ва Украинанинг ички суд жараёнини тўлдириши мумкин.
Путин учун трибунал
Эслатиб ўтамиз, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок яқинда «махсус трибунал» яратишни таклиф қилганди, чунки Россияни Халқаро жиноий суд доирасида жавобгарликка тортиш қийин.
19 январь куни Европарламент Россия олий раҳбариятини Украинага қарши жиноятлар учун жавобгарликка тортиш учун махсус трибунал ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганди.
Изоҳ (0)