Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пентагон Украинага 2,5 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди, бу ҳақда идора сайтида айтилади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унга NASAMS зенит ракета мажмуалари ва HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, саккизта Авенгер ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, 59 та Bradley жанговар пиёдалар машиналари, 90 та зирҳланган Stryker машиналари, 53 та МРАП минага қарши ҳимояланган машиналар кирди.

Шунингдек, АҚШ Украинага ҲАРМ радиолокацияга қарши ракеталарини, 350 та ҲММWВ зирҳли машиналарини, турли калибрдаги артиллерия снарядларини ва бошқа турдаги қуролларни беради.

Пакетга Киев сўраган Abrams танклари кирмади. М1А1 Abrams — АҚШнинг асосий жанговар танки бўлиб, 1980 йилдан буён серияли ишлаб чиқарилади. 120 миллиметрли танк замбараги билан жиҳозланган. Самарали ўқ отиш масофаси — тахминан 2500—3000 метр. Пентагон вакили Сабрина Сингх аввалроқ бу техникага хизмат кўрсатиш нархи баланд бўлгани сабабли, АҚШ ҳозирча Украинага уни бериш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблашини айтганди. Politico америкалик мансабдорга таяниб хабар берганидек, ёрдам пакетига Abrams танкларининг киритилмагани низо кучайиб кетиши хавфи билан эмас, балки логистика ва техник хизмат кўрсатиш қийинчиликлари билан боғлиқдир.

CNN ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан буён АҚШ Киевга хавфсизлик соҳаси учун 26,7 миллиард доллар ажратган.

Икки мамлакат ҳамкорлиги даврида Вашингтон томонидан Киевга берилган энг катта кўмак январь бошида Украинага ажратилган 3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакети бўлди.

Россия ҳукумати Украинага Ғарб қурол-яроғлари ва техникаси етказиб берилаётганини танқид қилиб келади, бундай хатти-ҳаракатлар низонинг чўзилишига олиб келишини, қурол-яроғлар эса Россия ҳарбийлари учун «қонуний нишон»га айланишини айтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов