Uzbekistan Airways талабалар учун эълон қилинган чегирмалар муддатини узайтирди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиақатновларга 50 фоиз чегирма муддатини 23 январга қадар узайтирди.
«2023 йил 18 январга қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталарни 23 январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта брон қилишга рухсат этилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)