Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан Тошкент шаҳридан Хоразм ва Сурхондарёга қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» хабар қилди.
Қайд этилишича, йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида қўшимча рейс қатновлари йўлга қўйилган ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
22 январь кунлари 156-сонли Тошкент—Урганч йўналиши:
- Тошкент 00:05 — Урганч 14:23;
- Урганч 17:35 — Тошкент 06:54.
21 январь кунлари 158-сонли Тошкент—Термиз йўналиши:
- Тошкент 21:42 — Термиз 11:41;
- Термиз 15:10 — Тошкент 05:42.
Изоҳ (0)