Европанинг энг йирик иқтисодиёти Германия Россия энергия манбаларига қарамликни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида иккинчи суюлтирилган газ (LNG) терминалини очди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Канцлер Олаф Шольц Шимолий денгиздаги Вилгелмшавенда Германиянинг биринчи LNG терминалини очганидан бир ой ўтмай, Болтиқбўйи соҳилидаги Лубмин шаҳрида иккинчи терминал очилди.
Келгуси ойларда яна бир қанча терминаллар, жумладан, Лубмин шаҳридаги яна бир терминал фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Терминаллар энергия инқирозининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларнинг бир қисми.
Бу, шунингдек, эски нефть ва кўмир билан ишлайдиган электр станцияларини вақтинча қайта очиш ва 2022 йил охирида тўхтатилиши керак бўлган охирги учта атом электр станциясининг фаолиятини апрель ойининг ўрталаригача узайтирилишини ўз ичига олади.
Февраль ойида Россия Украинада уруш бошлаганидан бир неча кун ўтиб, Шольц ҳукумати LNG терминалларини қуришга қарор қилганини эълон қилган.
Мавзуга доир: Германия ўзининг биринчи сузувчи LNG терминалини ишга туширди
Изоҳ (0)