• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Севинч», «Ватан» ва «Мактуб»: Бобур Йўлдошев иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    «Ватан», «Мактуб», «Севинч» ва бошқа фильмларидаги роллари билан томошабинлар қалбидан жой олган актёр Бобур Йўлдошев 16 январь куни 44 ёшни қарши олди. Шу сана муносабати билан «Дарё» нашри актёр иштирокидаги энг муваффақиятли фильмлар ҳақида маълумот беради.

    Санъаткорлар оиласида дунёга келган актёр

    Актёр, продюсер Бобур Йўлдошев Баҳодирович 1979 йилнинг 16 январь санасида режиссёр Баҳодир Йўлдошев ва актриса Римма Аҳмедовалар оиласида дунёга келган. У 1993—1998 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар театрида драматургия санъати мактабида сабоқ олган. Бобур Йўлдошев кейинчалик Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқиган. Актёр 1992 йилдан буён театрда иш фаолиятини олиб боради. Шу йиллар давомида театрда 40 га яқин роллар ижро этди, шундан 10 таси бош роллар ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Улардан Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» романи асосида саҳналаштирилган спектаклда Шум бола ролини, Зулфиқор Мусоқовнинг «Хўжа Насриддининг биринчи муҳаббати» постановкасида ота роли ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Қуйида Бобур Йўлдошев рол ижро этган фильмлар билан қисқача танишинг.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    «Севинч» фильми

    Бобур Йўлдошев «Севинч» кинокартинасида бош қаҳрамон Дониёр ролини ижро этган. Актёрнинг бу фильмдаги партнёрлари ўзбек эстрадасининг юлдузлари Шаҳзода ва Лола бўлган.

    «Ватан»

    «Ватан» фильмида 2006 йилда режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган. Фильмда Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан урушга сафарбар қилинган ўзбекистонликлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда бош ролларни Абдуманнон Убайдуллаев, Музаффар Саъдуллаев, Раъно Шодиева, Бобур Йўлдошев, Темур Мусоқов каби актёрлар ижро этган. Кинокартинада Бобур Йўлдошев Ҳомид образини гавдалантирган. Актёр бу фильмда салбий ролни ўйнаган бўлса ҳам томошабинларнинг эътиборига тушган.

    «Ташландиқ»

    «Ташландиқ» фильми режиссёр Баҳром Ёқубов томонидан 2008 йилда суратга олинган. Унда Бобур Йўлдошев бош қаҳрамонлардан бири — Дилшод ролини ижро этган. Актёр бу фильмда ҳам актриса Раъно Шодиева билан партнёр бўлган. Актёрнинг бу роли ҳам томошабинлар эътиборидан четда қолмаган.

    «Мактуб»

    Томошабинлар меҳрига сазовор бўлган «Мактуб» фильми актёрнинг ижодида катта ўрин эгаллайди. Бобур Йўлдошев ушбу кинокартинада учинчи бор Раъно Шодиеванинг партнёри бўлган. Актёрнинг «Мактуб» фильмидаги қаҳрамони ўз рафиқаси билан бахтли ҳаёт кечираётган кунларнинг бирида саратон касаллигига чалинганидан хабар топади. У қолган умрини бахтли кечириш мақсадида рафиқаси билан бирга вақт ўтказади. Кўп ўтмай у вафот этади, бироқ унинг рафиқаси турмуш ўртоғи вафот этганидан кейин ҳам у ёзган мактубларни олади. Кинофильмда муҳаббат, меҳр, садоқат каби тушунчалар тўлиқ ифодалаб берилган.

    «Омад» 

    Актёр ижодидаги яна бир муваффақиятли фильмлардан бири «Омад» кинокартинаси ҳисобланади. Ушбу фильмда телебошловчи Ирода Носирова, Убайдулло Омон ҳам роль ижро этган. Актёрнинг қаҳрамони ҳаётда омадга ишонмаслигини айтади, шундан кейин омад унинг ҳаётига инсон қиёфасида кириб келади. Бош қаҳрамон кўплаб қийинчиликларга учрайди: ишидан айрилади, турмуш ўртоғи фарзанди билан ота уйига кетиб қолади, уйсиз кўчада қолиб кетади. Фильмнинг охирида Фарҳод омадга ишониш кераклигини тушуниб етади.

    «Кечиккан ҳаёт»

    «Кечиккан ҳаёт» фильми 2010 йилда режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган. Актёр ушбу фильмда қассоб йигит ролини ижро этган ва актриса Дилноза Кубаева унинг партнёри бўлган. Иккала қаҳрамон ҳам ҳаётда ўз бахтини кеч топади. Актёрнинг бу қаҳрамони жиддий феъл-атворга эга, инсонлар билан гаплашишни унча хушламайди.

    «Висол»

    Бобур Йўлдошев «Висол» фильмида бой, ота-онасининг гапи билан турмуш қураётган инсон ролини ижро этади. У ёқтирган қиз ролини эса хонанда, актриса Динейра ижро этган. Уларнинг тўйига бир неча кун қолганда қизнинг фикри ўзгариб, ҳаётига ҳақиқий муҳаббат кириб келади. Динейра фильмда Бобур Йўлдошев эмас, актёр Адиз Ражабов билан оила қуради.

    «Тоға»

    Фильм 2014 йилда суратга олинган, унда тасвирланган воқеалар ўтган асрнинг 80 йилларида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Отасиз оилада вояга етаётган Санжар ёзги таътилда тоғасининг уйига меҳмонга бориб, бир муддат у ерда яшайди. Унинг тоғаси – Жумаш ака (фильмда бу образни актёр Бобур Йўлдошев ижро этган) табиатан қувноқ, ҳазилкаш инсон. Бироқ турмуш ўртоғи билан бефарзандликдан азият чекади.

    Турли юмушларда тоғасига қарашган Санжар қатъият, ирода, мақсад сари интилувчанлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби фазилатларни айнан тоғасидан ўрганади. Бу фазилатлар унга келгусида яхши инсон, моҳир шахматчи бўлиб шаклланишида асосий вазифани ўтайди.

    «Геолог: Ўлимдан кучли»

    Кинокартина 2014 йилда намойиш этилган. «Геолог: Ўлимдан кучли» кинофильмида геология факультетининг икки нафар битирувчиси (Адиз Ражабов ва Бобур Йўлдошев) Тошкентдан Новосибирскка амалиёт ўташ учун боради. Чет элдаги ҳаётга кўникмаган талабалар маҳаллий қароқчиларда дуч келади, отишмалардан омон қолади ва бўрилар бўлган ўрмонда тунаб қолади. Улар астойдил тирик қолишга ва вазиятлардан чиқиб кетишга ҳаракат қилади.

    «Берлин — Оққўрғон»

    Актёр кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин — Оққўрғон» кинокартинасида Сталин образини гавдалантирган. Фильм, асосан, Иккинчи жаҳон урушининг мудҳиш манзаралари, оғир асоратлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Мавзуга доир: 

    • Бобур Йўлдошев — ҳоким, Юлдуз Ражабова — соқов: «Дийдор»да «Капалак туши» спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
    • Instagram: «Дўзахга тушадиган» Бобур Йўлдошев, отасига Hyundai совға қилган хонанда, Малика Равшанованинг онасига сюрпризи.

    17.01.2023, 20:47   Изоҳ (0)   19960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шоҳруҳ Хон билан дебют қилган, машҳур крикетчининг рафиқаси: Болливуд юлдузи Анушка Шарма ҳақида қизиқарли маълумотлар

    17.01.2023, 17:48

    Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган ва кам учрайдиган касалликка чалинган хонанда — Селин Дионнинг янада кучли бўлишига ёрдам берган тақдир синовлари ҳақида

    17.01.2023, 15:46

    «Олтин глобус—2023» тақдимот маросимидаги юлдузларнинг энг ёрқин образлари (фото)

    16.01.2023, 20:45

    Мерилин Монро, Жонни Депп ва бошқа Голливуд юлдузларининг севимли образлари

    16.01.2023, 17:50

    «Кечаги тажрибалар бугунги муаммони ҳал қила олмаяпти». Озодбек Назарбеков ҳаётдаги раҳбарликдан ташқари вазифалари ва ўзига берадиган саволи ҳақида (видео)

    16.01.2023, 15:46

    Ҳинд тилидаги қўшиқ тарихда илк марта «Олтин глобус»ни қўлга киритди. Naatu Naatu нима ҳақда ва қандай қилиб оммалашди?

    16.01.2023, 13:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.