• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган ва кам учрайдиган касалликка чалинган хонанда — Селин Дионнинг янада кучли бўлишига ёрдам берган тақдир синовлари ҳақида

    Селин Дион бутун дунёга ҳаётимизда юзага келадиган муаммолар бизни кучлироқ қилишини исботлади. 3 фарзанднинг бева қолган онаси йиллар давомида кўп нарсаларни бошдан кечирди. Аммо бугунги кунда муваффақиятли аёл ўз бахти учун курашишга тайёр.

    У камбағал, аммо бахтли оилада туғилади

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Замонамизнинг энг бой машҳурларидан бири камбағал оилада туғилган. Хонанданинг ака-ука ва опа-сингиллари кўп бўлган. «Менинг алоҳида ётоғим бўлмаган, — деб эслайди Дион. — Битта каравотда уч-тўртта бўлиб ухлардик».

    Аммо қашшоқликка қарамай, Дионнинг болалиги яхши ўтади. Бу ҳақда у шундай дейди: «Ота-онам бизни севар ва доим қўллаб-қувватларди. Бундан бошқа яна нима керак?»

    У ўз муҳитида эмас эди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мактабда Дион ўзини бегонадек ҳис қиларди. У уйдан чиқишни истамаганини ва тишларидан хижолат бўлганини тан олади. Юлдузнинг айтишича, у на яхши баҳолари билан, на жозибали кўриниши билан мақтаноларди. Шу сабабли Дион учун тенгдошлари жамиятига мослашиш осон бўлмайди ва у уйда қолишни афзал кўради.

    Хонанда устози ва ягона севгисидан айрилади

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2016 йилда юлдуз 21 йил бирга яшаган севимли турмуш ўртоғи Рене Анжелилни йўқотади. У нафақат хонанда ҳаётининг мазмуни, балки унинг устози ва менежери ҳам эди. 1999 йилда эр-хотин биринчи марта Анжелилга саратон ташхиси қўйилганини билишганида, Дион эрига яқин бўлиш учун карьерасидан танаффус қилишга қарор қилади.

    Ўлимидан 6 йил ўтиб Дион марҳум эрини ҳамон севишини тан олади: «Менда ҳаммаси яхши десам, ёлғон гапирган бўлардим. Ҳар куни сен ҳақингда ўйлайман, чунки овозимнинг акс-садосида сўзларингни эшитаман, гўё сен ёнимдасан».

    Дион кўплаб оила аъзоларини йўқотади

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Хонанда кўплаб оила аъзоларининг ўлимига чидашга мажбур бўлади. 2003 йилда Дионнинг меҳрибон отаси вафот этади.

    «Дада, мен дунёдаги энг бахтли қизман, чунки сиздек ажойиб отам бор эди. Сиз ҳар доим менинг биринчи мухлисим бўлиб қоласиз. Мен сизни яхши кўраман!»

    2016 йилда, турмуш ўртоғини йўқотганидан 2 кун ўтгач, Дион оиласида яна бир фожиали йўқотиш – акаси Дэниэл оламдан ўтади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бундан ташқари, 2020 йилда хонанданинг 92 ёшли онаси вафот этади. Улар жуда яқин эдилар, Дион доим ундан ўрнак оларди. Бу ҳақда у шундай деб ёзган: «Ойи, агар сизнинг ярмингизчалик кучли бўла олсам, бу менинг энг катта ютуғим бўларди».

    Она бўлиш осон эмасди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Дион ЭКУ орқали ҳомиладор бўлган 3 ўғилнинг онаси. Хонанда ва унинг турмуш ўртоғи бепуштликни даволайдиган клиникага боришдан олдин 6 йил давомида фарзанд кўришга ҳаракат қилишган. Ўшанда Дион 33 ёшда эди.

    10 йилдан сўнг қўшиқчи яна она бўлишни хоҳлайди — бу сафар уч нафар эгизакка. Аммо ҳомиладорлик пайтида улардан бирини йўқотади: «У акаларининг ўсишига имкон берди», — дейди хонанда.

    Хонанданинг овози вақтинчалик йўқолган

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2012 йилда Дион ҳар қандай қўшиқчининг энг даҳшатли фожиасига дуч келади: у овозини йўқотади. Юлдуз товуш пайчаларини яллиғлайдиган вирус билан касалланганидан кейин Вегасдаги концертларини бекор қилишга мажбур бўлади. У буни шундай деб тушунтиради: «Ўтган ҳафта қўшиқ айтишга ҳаракат қилдим, лекин овозимни мутлақо бошқара олмадим».

    Аммо Дион овозини йўқотиш дунёнинг охири эмаслигини тан олади. У шундай дейди: «Менинг бахтим овозимга ёки муваффақият ва қўшиқ айтишимга боғлиқ эмас. Мен қилаётган ишимни яхши кўраман. Лекин фақат шу учун яшамайман».

    Дион учун диққат марказда бўлиш осон эмас

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Хонанда доимо омма эътиборида бўлиб, унинг ташқи кўриниши доимий муҳокама мавзусига айланган. Бир неча йил олдин, юлдуз ўз вазнига ғамхўрлик қилиш кераклигини ҳис қилади.

    «Одамлар у жуда озиб кетган, дейишади, лекин мен касал эмасман, шунчаки қаттиқ меҳнат қиламан. Мен ҳаракат қилишни яхши кўраман. Шунинг учун хавотирга ўрин йўқ, мен яхшиман».

    50 ёшга тўлганидан кейин эса юлдуз ўзининг асл қиёфасини «кашф этиш» ва ҳаётда муваффақият қозониш учун ўз тажрибаси ва барча қийинчиликларини ёқилғи сифатида ишлатганга ўхшайди. «50 ёшимда ҳаётим янгидан бошланди — ўзимни гўзал ва бахтли ҳис қиляпман». Юлдуз бошқа одамлар унинг фикрига таъсир қилишига йўл қўймаслигини тан олади. «Мен ҳаётимда ўзим қарор қабул қила оладиган даврга келдим».

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2019 йилда хонанда ғурур билан шундай деганди: «Бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас. 51 ёшимда ўзимни карьерамнинг чўққисига чиққандек ҳис қиляпман!"

    Мавзуга доир: 

    • Уй бекасидан моделгача: Тасодиф туфайли 50 ёшдан кейин ҳаёти ўзгариб кетган Керолайн Лабушер ҳикояси
    • «Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
    • Иқтисоддан тортиб адабиётгача: Нобель мукофотига сазовор бўлган машҳур аёллар

    17.01.2023, 15:46   Изоҳ (0)   19081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Олтин глобус—2023» тақдимот маросимидаги юлдузларнинг энг ёрқин образлари (фото)

    16.01.2023, 20:45

    Мерилин Монро, Жонни Депп ва бошқа Голливуд юлдузларининг севимли образлари

    16.01.2023, 17:50

    «Кечаги тажрибалар бугунги муаммони ҳал қила олмаяпти». Озодбек Назарбеков ҳаётдаги раҳбарликдан ташқари вазифалари ва ўзига берадиган саволи ҳақида (видео)

    16.01.2023, 15:46

    Ҳинд тилидаги қўшиқ тарихда илк марта «Олтин глобус»ни қўлга киритди. Naatu Naatu нима ҳақда ва қандай қилиб оммалашди?

    16.01.2023, 13:13

    Instagram: Муҳаммадисо Абдулхаировнинг газ ва «свет»чиларга мурожаати, шароитсиз уйини ташлаб меҳмонхонада яшаётган Нилуфар Усмонова, қоронғида ўтаётган тўйлар

    15.01.2023, 23:10

    Эмресиз келган Юлдуз Ражабова, образдан чиқиб кета олмаётган Жавоҳир Зокиров. «Мендирман Жалолиддин» сериалининг янги мавсуми премьерасидан репортаж (фото, видео)

    15.01.2023, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.