• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шоҳруҳ Хон билан дебют қилган, машҳур крикетчининг рафиқаси: Болливуд юлдузи Анушка Шарма ҳақида қизиқарли маълумотлар

    Ҳиндистоннинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Анушка Шарма бошқа Болливуд актрисалари каби жозибали ва гўзал эмас, бироқ у самимий ва спортчи ҳисобланади. Bollywoodtime нашри армия офицерининг қизи, таниқли крикетчи Вират Коҳлининг рафиқаси, машҳур ҳинд актрисаси ҳақида маълумот берди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У катта бюджетли блокбастерларда асосан асосий ва эпизод бўлмаган ролларни ўйнайди ва бош қаҳрамонга соя солмайди. Анушка Шарма томошабинлар соддалиги учун севадиган ёқимтой, самимий актриса.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Болливуд юлдузи Анушка Шарма 1988 йилнинг 1 майида полковник Ажай Кумар Шарма оиласида туғилган. Бу шуни англатадики, унинг болалиги «ўрта» синфдаги қиз учун мавжуд бўлмаган имкониятлар билан тўлган. Ҳиндистондаги армия турар жойи оддий ходимларникидан яхшироқ, армия мактаблари аъло даражада ва армия маданияти (ҳеч бўлмаганда офицерлар орасида) Ҳиндистоннинг қолган қисмига қараганда бироз очиқ ва ғарбийроқ бўлган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Анушка Шарма дастлаб модель бўлишни танлади. Кўпгина актрисалар (Мадхури Дикшитдан Крити Санонгача)нинг ҳаётий ҳикоялари ўхшаб кетади — улар яхши қизлар бўлгани, коллежда ўқигани, кейин уларга моделлик ишларини таклиф қилишгани ва тасодифан шоу-бизнесга киришгани ҳақида маълумот берилган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ Анушка бу йўлни танламаган. У коллежни ташлаб, ёлғиз ўзи Бомбейга кўчиб ўтган. Моделлик агентлиги билан шартнома имзолаган ва кўпроқ кўринадиган бўлиш учун стилини ўзгартиришга қарор қилди, актриса ўша пайтда 18 ёшда эди. У ўз олдига актриса бўлишни мақсад қилиб қўйган эди, шунинг учун у ўз юзини кўрсатиш ва пул ишлаш учун моделлик ишлари билан фаол шуғулланган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Кейинчалик Анушка Шарма актёрлик мактабига ўқишга киради ва кастингларда иштирок этишни бошлайди. Унга «Тангри яратган жуфтлик» мелодрамаси учун экран тестини ўтказиш таклиф қилинади ва қиз бу имкониятдан фойдаланиб, фильмда рол ижро этади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Анушка Шарма ҳайратланарли даражада кучли ва ўзига ишонади. Актриса 18 ёшида ўз ҳаётини режалаштирди ва мақсадига эришди. Биринчи кино кастингига келган Анушка экран синовига тайёргарлик кўриш учун бир кун вақт сўрайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бу катта авантюра эди ва кўпчилик ўсмир қизлар таваккал қилишга журъат эта олмайди, бироқ Анушка жасур ва доно эди. У импровизация қилишдан бош тортди ва тайёргарлик кўриш учун бир кун вақт олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Эртаси куни у «Тангри яратган жуфтлик» мелодрамасидаги Шоҳрух Хоннинг рафиқаси ролига маъқулланди. Анушка дебют ролида мухлисларда яхши таассурот қолдирди. У ЙРФ кинокомпанияси билан учта фильм учун шартнома имзолади ва «Бекорчилар компанияси» ва «Тўй маросими» фильмларида рол ўйнади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Шундан сўнг, актриса бир нечта роллар ижро этди, бироқ уларнинг ҳеч бири юқоридаги фильм каби муваффақиятли бўлмади. Анушка Шарма «Патиала уйи» фильмида Акшай Кумарнинг қиз дўсти ролини ўйнади. «Леди Рикки Бахлга қарши» фильмида актриса учта қаҳрамондан бирига айланди ва бу эса Ранвир Сингҳнинг кино оламидаги энг яхши вақти бўлди, ҳамма мақтовларга у сазовор бўлди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Анушка «Токи ҳаёт эканман» фильмида ҳам иккинчи даражали қаҳрамонни ижро этди. Қаҳрамонларни фақат исмига кўра танламайдиган режиссёр Вишал Бхардвай уни «Матру, Бижли ва Мандола» фильмида суратга тушишга таклиф қилди. Бироқ, бу комедия муваффақиятсизликка учради. Кўпчилик Анушканинг катта актёрлар Панкаж Капур ва Шабана Азми билан партнёр бўлганини кўрмаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Шарма муваффақиятли чиқиши кафолатланган блокбастер — Амир Хоннинг «Пикей» фильмида яна бир орзусидаги ролини ижро этди. Бироқ бу фильмда ҳам танқидчилар ижро ҳақида эмас, актрисанинг париклари ҳақида кўпроқ ёзган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Кейинчалик Анушка продюсер бўлишга қарор қилди. Дипика Падуконе, Приянка Чопра ёки Мадҳури Дикшит продюсерликни ўз зиммасига олганида, Болливудда янгиликлар кўп эди. Уларнинг пиар ходимлари материалларни жойлаштирди ва оммавий ахборот воситалари интервью олди. Анушканинг продюсерлик соҳасидаги фаолияти сир эмас эди, бироқ у образларни ижро этмаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ Анушканинг «Миллий трасса 10» фильмининг продюсери сифатидаги биринчи иши эътибордан четда қолмади. У ижроси учун FilmFare номинациясини олди. Кейин у қаҳрамонлар ҳақидаги катта фильмларда иккинчи даражадаги образларни ижро этишга қайтди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Анушка Шарманинг ҳаётидаги энг катта можаро 2015 йилда юз берди, у ташқи кўриниши устида ишлай бошлади, бу борада косметологлар ва жарроҳлар мурожаат қилди. Шундан кейин танқидлар тўлқини актрисага тегди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳиндистон крикет жамоаси сардори Вират Коҳли билан ишқий муносабати туфайли Анушка Шарма яна муҳокамаларга сабаб бўлди. Анушка ва Вират 2013 йилда шампунь рекламасининг суратга олиш жараёнларида танишган. Аввалига улар ўзларининг муносабатларини яширишга ҳаракат қилди, 2014 йилда Вират романтик тарзда Анушкага бўлган севгисини тан олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Коҳли 2015 йилда крикет бўйича жаҳон чемпионатида ёмон ўйнади ва мухлислар бунинг учун Анушкани айблади. Актриса севгилисини ташлаб кетгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди, шунинг учун Вират ёмон ўйнади. Ғазабланган спортчи ўз севгилисини йўқотишда айблаган мухлисларнинг фикрини рад этди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Вират жуда ақлли ва масъулиятли спортчи. У бутун ҳаётини крикетга бағишлади. Спортчи 19 ёшида Деҳли жамоаси учун ўйин ўтказди ва отаси вафот этган куннинг эртасига 90 очко тўплади. Учрашувдан сўнг тўғри дафн маросимига борди, у жамоани уялтириб қўйишни хоҳламади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бу Анушка ҳаётининг яна бир қисми. Вират жуда машҳур инсон, шунингдек, жуда бой ҳам. Анушка истаса бир-икки ишламай қолиши мумкин эди. У ўз продюсерлик уйини очиш ўрнига 9 йил олдин Виратга турмушга чиқиши мумкин эди. Бироқ у танлов қилди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    У машҳурлик ва эътирофга эришди. Бу ҳақиқатан ҳам Вират эмас, балки актрисанинг машҳурлигидир. Анушка «Султон» ёки «Нол» каби фильмларда рол ўйнаган, бу кинокартиналарда унинг қаҳрамони бош қаҳрамондан кейинги, иккинчи ўринда туради. Анушка топган пулини эса ўзи ишонган кичик лойиҳаларига сармоя киритишга сарфлайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳақиқий Анушкани билмоқчи бўлсангиз, унинг машҳурлик ва пул учун ўйнаган ролларига қараманг. У машҳурлигини ва пулини берадиган: «Филлаури», «Пари», «Дарахт тепасидаги шарпа», «Кала» кинокартиналарини томоша қилинг.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Анушка ва Вират 2017 йилда турмуш қурди, 2021 йилнинг январь ойида уларнинг қизи Вамика дунёга келди. Актрисанинг продюсерлик уйи бир нечта лойиҳалар устида ишламоқда. Анушка Шарма иштирокидаги «Chakda Xpress» фильми кейинги йил экранга чиқиши режалаштирилган. Унда актриса крикетчи Жулана Госвами ролини ижро этади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Мавзуга доир:

    • Болливуд актрисаси Анушка Шарма янги фильмда ҳиндистонлик машҳур крикетчини гавдалантиради.
    • Болливуднинг машҳур актрисаси Анушка Шарма ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото).

    17.01.2023, 17:48   Изоҳ (0)   14192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кетма-кет яқин инсонларидан жудо бўлган ва кам учрайдиган касалликка чалинган хонанда — Селин Дионнинг янада кучли бўлишига ёрдам берган тақдир синовлари ҳақида

    17.01.2023, 15:46

    «Олтин глобус—2023» тақдимот маросимидаги юлдузларнинг энг ёрқин образлари (фото)

    16.01.2023, 20:45

    Мерилин Монро, Жонни Депп ва бошқа Голливуд юлдузларининг севимли образлари

    16.01.2023, 17:50

    «Кечаги тажрибалар бугунги муаммони ҳал қила олмаяпти». Озодбек Назарбеков ҳаётдаги раҳбарликдан ташқари вазифалари ва ўзига берадиган саволи ҳақида (видео)

    16.01.2023, 15:46

    Ҳинд тилидаги қўшиқ тарихда илк марта «Олтин глобус»ни қўлга киритди. Naatu Naatu нима ҳақда ва қандай қилиб оммалашди?

    16.01.2023, 13:13

    Instagram: Муҳаммадисо Абдулхаировнинг газ ва «свет»чиларга мурожаати, шароитсиз уйини ташлаб меҳмонхонада яшаётган Нилуфар Усмонова, қоронғида ўтаётган тўйлар

    15.01.2023, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” Мбеумони харид қилиш учун катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 20 июн, 13:10

    Қашқадарёда вилоят “Ислоҳотлар штаби” тузилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 13:05

    Шифокор сурункали стресс асаб тизимига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди

    Маслаҳатлар | 20 июн, 12:58

    Зеленский Путиннинг учрашиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 20 июн, 12:53

    Павел Дуров васиятнома ёзди

    Дунё | 20 июн, 12:34

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.