Литва президенти Гитанас Науседа Россия раҳбари Владимир Путин Украинадаги уруш бўйича ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйганини билишини айтди. Науседа Жаҳон иқтисодий форуми доирасидаги нутқида бу ҳақда гапирди.
Литва президенти Путин умидсизликда эканини айтиб, ижтимоий эҳтиёжларни эътиборсиз қолдирган ҳолда Россия урушга барча ресурс ва саъй-ҳаракатларини жалб қилиши мумкинлигини таъкидлади.«Мени хавотирга солаётгани шундаки, Путин бу уруш учун ҳисоб-китобларда хато қилганини тушунади. У умидсиз. Демак, у иқтисодий ва ижтимоий эҳтиёжларни эътиборсиз қолдириб, Россиянинг барча куч ва ресурсларини жамлай олади», — дейди у.
Шу билан бирга, Литва раҳбари Украина ғалабасига ишонишини қайд этди. «Бу нафақат Украинанинг, балки барчамизнинг ғалабамиз бўлади», — деди Науседа.
Аввалроқ Литва президентининг таълим бўйича маслаҳатчиси Жоланта Урбанович республикада рус тилини чет тили сифатида ўқитишдан воз кечишни таклиф қилганди. У талабаларга чет тиллари сифатида – француз, немис ва бошқа тилларни танлаш имкониятини таъминлаш зарурлигини, бунинг учун эса мамлакатга ўқитувчилар кераклигини қайд этган.
Изоҳ (0)