Афғонистон қуйи палатасининг собиқ депутати Мерсал Набизода Кобулдаги уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Манбаларга кўра, Набизода 14 январь куни тунда Кобулнинг Аҳмад Шоҳ Баба туманидаги Марғуми 25-кўчасида отиб ўлдирилган. Собиқ депутатнинг қандай ўлдирилгани ҳақид батафсил маълумот келтирилмаган. «Толибон» полициясининг Кобулдаги бош бошқармаси матбуот котиби Холид Задран Набизода отиб ўлдирилганини тасдиқлаган. Аёлга ўқ узилиши оқибатида унинг акаси ҳам яралангани айтилмоқда.
Афғонистоннинг турли вилоятларида сўнгги пайтларда сирли қотилликлар кўпайган. Жумладан, Бадахшон вилоятида Абу Умар тахаллусли «Толибон»нинг тожикистонлик аъзоси ўлдириб кетилган. У тажрибали миначи ва «Толибон»нинг чет эллик ёш жангчиларига мураббийлик қилган.
Изоҳ (0)