• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Гудзон мўъжизаси» — дарёга муваффақиятли қўнган самолёт, Пентагон биносининг фойдаланишга топширилиши ва Россия олий ҳукмдори адмирал Колчакнинг ҳибсга олиниши. Кун хронологиясида 15 январь

    15 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан «Гудзон мўъжизаси» — дарёга муваффақиятли қўнишни амалга оширган самолёт, АҚШ Мудофаа вазирлиги биноси — Пентагоннинг фойдаланишга топширилиши ҳамда Россия олий ҳукмдори адмирал Колчакнинг ҳибсга олинишига оид фактлар ўрин олган.

    «Гудзон мўъжизаси» — дарёга муваффақиятли қўнишни амалга оширган самолёт

    2009 йил 15 январь куни А320 йўловчи лайнери Гудзон дарёсига авариявий қўнишни амалга оширган эди. Самолёт Ню-Ёкр—Шарлотт—Сиэтл йўналиши бўйича режавий рейсни амалга ошираётган эди, бироқ парвоз бошланганидан 1,5 дақиқа ўтиб у Канада казаркалари (ёввойи ғоз тури) билан тўқнашиб кетади ва ҳаво кемасининг иккала двигатели ҳам ишдан чиқади. Экипаж самолётни Нью-Йоркдаги Гудзон дарёси сувига муваффақиятли қўндирган. Ҳаво кемаси бортида бўлган барча — 155 киши омон қолган, 83 киши жароҳатланган — 5 киши жиддий ва 78 йўловчи енгил.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Мазкур воқеа халқ орасида «Гудзондаги мўъжиза» номини олган. Бугунга қадар авиалайнерларнинг сувга қўндирилиши билан боғлиқ 11 та ҳолат мавжуд, шулардан тўрттаси қурбонларсиз кечган. Шу куни рейс Нью-Йоркдан соат 15:24 да ҳавога кўтарилган эди. Орадан 90 сония ўтгач ўзиёзар қурилма командирнинг қушларга дуч келингани ҳақидаги огоҳлантиришини ёзиб олган. Бир неча сониядан кейин қушларнинг урилиш овози қайд этилган ва иккала двигатель шовқини тезда сўнган.

    Самолёт казаркалар билан тўқнашувга қадар 975 метр баландликка кўтарилиб бўлганди. Командир фалокат сигналини бериб, диспетчерга ҳаво кемаси қушлар тўдаси билан тўқнашгани ва оқибатда иккала двигатель ҳам ишдан чиққанини билдирган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Учувчилар шимолдан жануб томон учаётган лайнерни Гудзон томон буришга муваффақ бўлган, улар Жорж Вашингтон кўпригидан талафотсиз ўтган ва уни Манхэттеннинг 48-кўчаси қаршисига олиб келган, шу билан бирга, ёнилғига тўла самолётга шикаст етказмаган. Умумий ҳисобда самолёт ҳавода 7 дақиқага яқин парвоз қилган.

    Сувга қўнган самолёт унинг юзасида қалқиб турган ва йўловчилар иккала авариявий чиқишлар орқали қутқариб олинган. Бортда бўлган барча йўловчиларга ёрдам бериш учун паром ва катерлар етиб келган. 78 киши енгил жароҳат ва совуқ ейиш билан шикастланган.

    Қўниш вақтида, шунингдек, қутқарув ва шатакка олиш ишлари давомида самолётга жиддий зарар етган. Ўнг двигателда органик қолдиқлар ва қушларнинг патлари топилган, чап двигатель эса ажралиб тушиб, сувга чўкиб кетган. Бироқ 2009 йил 23 январь куни у дарё остидан чиқариб олинган ва экспертизага юборилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Гудзондаги воқеани тергов қилиш билан Хавфсизлик бўйича миллий кенгаш (NTSB) шуғулланган. Мажлисда учувчилар Салленберг ва Скайлзга эътирозлар билдирилган, улар самолётни бирор аэропортда қўндириши мумкинлиги сабаб жиноий жавобгарлик билан таҳдид қилинган.

    НЦБ далил сифатида симуляторлардаги вазиятни келтирган, унда ташкил этилган худди шу каби вазиятда мутахассис учувчилар барча ҳолатда самолётни Ла-Гуардия, Тетерборо ва Нюаркка қўндиришга муваффақ бўлган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Учувчилар нима учун бундай йўл тутишга қарор қабул қилишганини 5 сония вақти бўлгани билан изоҳлаган, ўзиёзар қурилма ҳам буни исботлаган. NTSB рейс парвозининг симуляторига ўзиёзар қурилмадаги ушбу вақтни киритган. Шундан кейин симулятордаги бирорта учувчи самолётни яқин атрофдаги аэропортга қўндира олмаган. Барча вариантлар кўриб чиқилгач, учувчилардан айблов олиб ташланган. NTSB’нинг якуний ҳисоботи 2010 йил апрелда эълон қилинган.

    АҚШ Мудофаа вазирлигининг штаб-квартираси — Пентагоннинг қурилиши

    1943 йил 15 январь куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг штаб-квартираси — Пентагоннинг қурилиши якунланган эди. 80 йил давомида ушбу мажмуа атрофида кўплаб афсоналар пайдо бўлган — бунда Америка матбуоти ва Голливуд режиссёрларининг хизмати катта. АҚШнинг ўзида бино «дунёни қутқариш» штаби ва Қўшма Штатлар қудрати дея таърифланади.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Пентагон бир йилдан ортиқ вақт ичида қуриб битказилган. Майдони 600 минг квадрат метрга тенг темир-бетон бинони қуриш 1941 йил 11 сентябрда бошланганди. Бунга қадар Қўшма Штатларда Мудофаа вазирлиги алоҳида идора сифатида фаолият кўрсатмаган. Ҳар бир қўшин тури ва бюрократик аппаратни бир бинода жамлаш ғояси АҚШнинг 32-президенти Франклин Рузвельтдан чиққан.

    Пентагон аввал бошида 26 минг ходимни ичига сиғдира оладиган ва кейинчалик 40 минг кишига етказиш мумкин бўлган улкан мажмуа сифатида лойиҳалаштирилган. Қурилиш учун Конфедерация армияси қўмондони Роберт Лига тегишли бўлган ер ажратилган. Архитектор Жорж Бергстром бинони бешбурчак шаклида қуришга қарор қилади. Кейинроқ қурилиш бошқа жойга кўчирилган, аммо бино шакли ва ўлчамига тегинмасликка қарор қилинган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Ишлар 491 кун давомида кеча-ю кундуз олиб борилган. Пентагон лойиҳаси учун 1940 йилларда улкан ҳисобланган 83 миллион доллар сарфланган. Қурилишда асосий материал сифатида темир-бетон танланган.

    Пентагон биноси нисбатан баланд эмас (бешта қават, 23 метр), аммо фавқулодда кенг. Ҳар бир томонининг узунлиги (бурчаклари) — 281 метр, бино периметри — 1,4 километрдан ортиқ. АҚШ Мудофаа вазирлиги биноси секцияларга ажратилган бешта концентрик ҳалқадан таркиб топган. Ҳалқалар бир-бири билан ўнлаб коридорлар орқали бирлаштирилган. Коридорларнинг умумий узунлиги — 28 километр. Бино ичида 13 та лифт, 19 та эскалатор ва 131 та зина мавжуд, қулайлик учун икки ғилдиракли электроскутерларда ҳаракатланиш мумкин.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Улкан ўлчамларига қарамай, Пентагон дунёдаги энг эргономик офис ҳисобланади — етти дақиқа ичида пиёда мажмуанинг исталган бурчагига етиб олиш мумкин. Аммо баъзида вазирликнинг коридорлари ҳақиқий лабиринтга ўхшаб кетади.

    Пентагон қурилган вақтда ирқий ажратишга боғлиқ қонун амалда эди. Шу сабабли Мудофаа вазирлиги биноси секторлар ичини «оқ» ва «ранглиларга» (кафетерия, ҳожатхона, конференция заллари) ажратилган ҳолда қурилган. Шу сабабли ҳозирда Пентагонда ҳожатхоналар сони санитария нормаларида белгиланганидан икки баробар кўп.

    АҚШ Мудофаа вазирлиги биноси экскурсия гуруҳлари учун очиқ. Бино ичида кўплаб қизиқарли экспонатлар мавжуд (ҳатто «Биз нима учун жанг қиляпмиз?» ҳужжатли сериали учун берилган «Оскар» ҳам).

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Ички бино марказида Ground Zero кафетерияси жойлашган. Совуқ уруш давридаги афсоналарга кўра, СССР томонидан Пентагонга ядровий ҳужум уюштирилгудек бўлса, портлаш эпимаркази ушбу қаҳвахонага тўғри келади, чунки совет разведкаси Ground Zero’ни махфий ҳужжатлар бункери деб ҳисоблаган.

    Пентагонга уюштирилган ягон террорчилик ҳужуми — бу 2001 йил 11 сентябрда содир бўлган. Ўшанда террорчилар томонидан эгаллаб олинган ичида 58 йўловчиси бор Boeing 757-200 (American Airlines компаниясининг 77 рейси) АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари жойлашган бинонинг чап қанотига урилган. Ҳодиса оқибатида 184 киши, жумладан, Мудофаа вазирлиги биносида бўлган 125 киши ҳалок бўлган. Орадан бир йил ўтгач, шикаст етган бино қайта тикланган. 2008 йилда ҳужум қурбонлари хотирасига бино қаршига мемориал ўрнатилган

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Россия олий ҳукмдори адмирал Александр Колчак ҳибсга олиниши

    1920 йил 15 январь куни Россия олий ҳукмдори адмирал Александр Колчак ҳибсга олинганди. Орадан 24 кун ўтгач, у Иркутскда отиб ташланган. Уч ойдан кейин, 1920 йилнинг 12 майида Сибир инқилобий қўмитаси «келгинди ва исёнкор Колчак ҳукумати ва уларни илҳомлантирувчилар иши» бўйича айблов эълон қилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    20 январдан 6 февралга қадар Колчакни Фавқулодда тергов комиссияси аъзолари сўроқ қилган. Сиёсий марказ томонидан жами тўққизта йиғилиш ўтказилган бўлиб, комиссия аъзолари унда Колчакка қарши тузукроқ айбловларни илгари сура олмаган. Протоколларнинг аксарияти унинг инқилобга қадар биографиясига ойдинлик киритишга қаратилган: энг охиридагина саволлар Фуқоролик уруши даврига тааллуқли бўла бошлаган.

    Аммо ушбу «таҳрирланган» протоколлар ҳам 1930 йиллар бошида кутубхоналардан йиғиштириб олиниб, ўқувчилар кўзидан яширилган. Сиёсий марказ ҳокимиятни Ҳарбий-инқилобий қўмитага топширганидан кейин тергов комиссиясига Чудновский раислик қила бошлаган — у 1918 йил июндан бошлаб Красноярск ва Иркутск қамоқхоналарида ўтириб чиққан профессионал инқилобчи эди. Янги раис ўз фаолиятини Колчакни сўроқда бериладиган бир стакан чойдан маҳрум этишдан бошлаган.

    Охири сўроқлар Иркутскдаги вазият кескинлашгани фонида ўтказилган — шаҳарга 1920 йил 25 январь куни Шарқий фронт қўмондони этиб тайинланган генерал майор Войцеховскийнинг қўшинлари яқинлашиб келаётанди. Агарда жанг Иркутскнинг ўзида бошланса, Чудновскийга Колчакни ишончли жойга элтишга қодир бўлинмани шакллантириш топширилган. Комиссия раиси эса аксилинқилобнинг 18—20 нафар аъзосини отиб ташлаш таклифини билдирган ва зудлик билан рўйхатни тузади ва унга икки фамилия — Колчак ҳамда Пепеляевни киритади.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    1920 йиллар бошида Қизил армия бир нечта фронтдаги муваффақиятли жанговар ҳаракатлари сабаб Фуқаролик урушини якунлашга яқин қолганди. 7 январь куни Красноярск қўлга киритилган. Колчак бу вақтда Нижнеудинскда бўлган. Маълумотларга кўра, «Колчакнинг қўлида на армия, на бир бошқарув аппарати» қолганди. Бунга Россия олий ҳукмдори доимий равишда фронт чизиғида поездда бўлиб, Иркутскда бўлган вазирларга ҳам, фронтда турган ҳарбийларга ҳам кўрсатмалар бериб туриши сабаб бўлган.

    Адмирални мамлакат олтин захирасининг тақдири қаттиқ ташвишга солганди, уни поезддан чаналарга ортиш имкони бўлмаётганди. Шу билан бирга, Колчак бойликни иттифоқчи-интервентларга топширишни ҳам истамаган. Масалан, француз ҳарбий миссиясига бошчилик қилган генерал Морс Жанен олтинни олиб кетиш таклифини билдирган.

    «Буни сизларга бергандан кўра, болшевикларга топшириб юбораман. Иттифоқчиларга мен ишонмайман», — деган Колчак. Нижеудинск станциясида Колчак иккита телеграфда таклиф олган: улардан бири Вазирлар Кенгашидан Деникин фойдасига бўлса, иккинчиси, бошқа иттифоқчи вакилларда эди. Бироқ 5 январь куни Иркутск таслим бўлган, вазирлар эса қочиб кетган. Воқеалар занжирининг бундай кечишини Колчак учун муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин эди, аммо битта «лекин»и бор — генерал Жанен унинг таркибини станцияда ушлаб туришни буюрган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Колчак бир нечта сценарийдан фойдаланиши керак бўлган. Аввалига у отларда Мўғулистонга қочмоқчи бўлади, бироқ атрофидаги инсонлардан ҳеч бири вазиятнинг бундай ўзгаришига тайёр эмас эди. Бундан ташқари, олий раҳбар чехларнинг формасини кийиб олиб, қочиш вариантини кўриб чиққан. Бироқ офицерлик ғурури охир-оқибат бунга йўл қўймаган.

    15 январь куни ичида Колчак бўлган таркиб Иркутскка етиб келган. У ерда адмирални япон ҳарбийлари кутиб олган ва уни «рус трибунали»га топширган. 1920 йил 7 февраль куни Колчак Россия ҳукумати Вазирлар кенгаши раиси Виктор Пепеляев билан бирга қатл этилган. Россия олтин захираси болшевиклар қўлига ўтган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Совет космонавтикасининг отаси — Королёвнинг ўлими, бир дақиқа ортга сурилган «Охирзамон соатлари» ва Дания тахтига ўтирган қиролича Маргрет II. Кун хронологиясида 14 январь

    15.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   53735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эронда собиқ амалдор осиб ўлдирилди. Британия бош вазири буни ёввойилик деб атади

    14.01.2023, 18:14

    Зеленский 24 февраль куни БМТ Бош штаби бош қароргоҳига боришни режалаштирмоқда

    14.01.2023, 17:13

    Россияда «Вагнер» таркибида жанг қилган маҳбусга аталган биринчи ёдгорлик очилди

    14.01.2023, 16:12

    Туркманистон мамлакатдаги биринчи ерости газ омборини қуради

    14.01.2023, 15:11

    Киев янги ракета ҳужумларига учради. Украина вилоятларида уйлар ва инфратузилма объектларига зарар етди

    14.01.2023, 14:38

    АҚШда Байденга нисбатан импичмент эълон қилишга чақиришди ва уни ҳарбий жиноятчи деб аташди

    14.01.2023, 14:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Модрич ўрнига 100 млн евролик футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 2 июн, 16:32

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30

    Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда: Марказий банк аҳоли қарз тўлолмай қолишидан хавотир билдирди

    Иқтисодиёт | 2 июн, 16:22

    Миср чўлларида янги шаҳар қурилади

    Дунё | 2 июн, 16:20

    “Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз” — сенатор одил судлов масаласида

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:16

    Ўзбекистонда доллар курси ошди

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:11

    Қозоғистон картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.