Наманганда чиқинди ташиш билан шуғулланадиган корхоналар вилоятда метан газ заправкалари ёпилгани сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
«Наманган вилоят ‘Тоза ҳудуд’ давлат унитар корхонаси ва ‘Мусаффо иқлим’ МЧЖ томонидан хизмат кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилди. Илтимос, чиқиндиларни кўча ёки йўл қисмига олиб чиқмаслигингизни сўраймиз», — дейилади ушбу корхоналар томонидан йўлланган мурожаатда.
Маълумот учун, Намангандаги метан газ заправкалари мамлакатга аномал совуқ ҳаво кириб келган 10 январь санасидан бери ёпилган. Шохобчалар 16 январдан ўз фаолиятини тиклаши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)