«Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар» тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномасини расмийлаштиришда мазкур намунавий талабларга риоя этишлари лозим.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий талаблар 13 январь куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Намунавий талабларда:
- меҳнат муносабатларига киришнинг умумий қоидалари;
- меҳнат шартномасини расмийлаштиришга доир талаблар;
- меҳнат шартномасини тузишда кўрсатилиши лозим бўлган асосий ва қўшимча шартлар;
- меҳнат шартномасида белгилаш мумкин бўлмаган шартлар ва бошқа асосий қоидалар белгиланган.
Изоҳ (0)