Бухоро шаҳри қоқ марказида 2023 йилда туризм маркази қурилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари ўқи атрофидаги барча бино ва иншоотлар бузилади. Жумладан, катта спорт мажмуаси ҳам. Марказ 33 гектар майдонда қурилади. Ушбу мақсадлар учун Бухоро вилояти бюджетидан 2023 йилда 517 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бухороликлар 13 январь куни марказ қурилишидан норози бўлиб, президентга мурожаат йўллаган.
Ҳолат юзасидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров «Дарё» мухбирига берган қисқача интерюсида бунга изоҳ берди.
Марказнинг лойиҳа таклифи бўлгач, жамоатчиликка муҳокама учун қўйилади. Бухоро шаҳрида аҳоли учун алоҳида тақдимот қилиб берилади. Айни вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, холос. Бу дегани эртадан бузилиш бошланади дегани эмас, ҳали охирги нуқта қўйилганича йўқ. Бу ҳозир лойиҳа таклифи, ҳали ЮНЕСКО билан келишиш босқичи бор.
Ҳозир марказ тушадиган жойда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Яъни тартибга кўра, у ерда қанча бино бор, кимга тегишли экани ҳақида маълумот йиғилади. Агар марказ ўрнида жойлашган бино ва иншоотлар бузиладиган ёки бошқа жойга кўчириладиган бўлса, лойиҳа танловида ютган тадбиркорлик субъекти томонидан ўрнига ўрин қуриб бериш ёки ўрнатилган тартибда конпенсация тўлиб берилади. Лойиҳа ва қурилиш ишларига камида икки йил вақт кетади», — дейди вазир.Бугун вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро шаҳрида марказ лойиҳаси юзасидан ОАВ ва аҳоли вакилларига тушунтириш бериши режалаштирилган. «Дарё» мухбири воқеа жойидан хабар беришда давом этади.
Мавзуга доир: Қурилиш вазирлиги томонидан 2022 йилда қандай ишлар амалга оширилди?
Изоҳ (0)