Ижтимоий тармоқларда Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолияти ислоҳ қилиниши, ходимлар сони қисқартирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Давактив ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон фармони ижроси доирасида Давактив агентлиги штат бирликларини 30 фоизгача мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.
Бунда агентлик томонидан унга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, жумладан, иш жараёнини рақамлаштириш, давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш назарда тутилмоқда.
Изоҳ (0)