Ўзбекистонда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли хонадонлари қарздорлик сабаб тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар қилди.
Қайд этилишича, совуқ кунлари истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида аҳоли хонадонлари учун қарздорлик сабаб электр таъминотидан узилмайди.
Айни кун ҳолатига қарздор истеъмолчиларга ҳам электр энергияси берилади.
Изоҳ (0)