НАТО Украинадаги урушга аралашмаслиги керак, деди Венгрия президенти Каталин Новак Будапештда хорижий элчилар билан учрашувда.
«Биз бу масалада прагматик бўлишимиз керак, лекин Европанинг омон қолиши ҳақида ҳам ўйлаш зарур. Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти урушдан четда туриши, ҳиссиётларга берилмаслиги ва можарога аралашмаслиги лозим», — деди Новак.
Давлат раҳбари Венгрия бошқа мамлакатларнинг қарорларини тушунишини таъкидлади.
«Бунинг эвазига у худди шундай муносабат — ўз маданияти ва қарорларига бошқалар томонидан ҳурмат кутади», — дея якунлади у.
Венгрия НАТОга аъзо давлат.
Россиянинг Украинада босқини бошланганидан кейин Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритди. Шу сабабли, Москва ЕИга аъзо Венгрияни ҳам дўст эмас деб таснифлади. Шу билан бирга, Будапешт Киевга қурол етказиб беришдан бош тортди ва бошқаларнинг ҳарбий ёрдамини ўз ҳудудидан ўтказишни тақиқлади.
Изоҳ (0)